Бекзат Саттарханов кўчаси бўйида жойлашган “Хилват” масжиди замонавий қиёфага киради. Ўтган ҳафтада муқаддас жума намози ўқилиб, келаси куни яъни 15 февралдан бошлаб иймонлилик масканини бузиш ишлари бошланди. Шу кунлари масжидни бузиш ишлари якунланиш арафасида. Режага мувофиқ куз фаслигача янги қиёфа кашф этган масжид эл эзгулиги учун фойдаланишга топширилади деб кутилмоқда.
Аслида масжидни бузиб қайта солиш тўғрисида имомлар бир неча бор вилоят ва шаҳар ҳокимлигига таклиф билдириб хат йўллаган. Табаррук тарихий маскан ўрнига шаҳар оқсоқоллари ҳам анча вақтдан бери замонавий масжид-мадраса мажмуасини солиш лозимлиги хусусида масала кўтарган эди.
“Кўпнинг тилаги – кўл”,- деганларидек таклиф инобатга олиниб, маҳаллий бийлик вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди. Шариат бўйича бузилган масжид ўрнига фақат истироҳат боғи ёки янги масжид солиниши лозимлигини тилга олган Рашид Аюпов диний жиҳатдан ёндошишни асосий эътиборга олди.
Шаҳар ҳокимининг сўзига қараганда шаҳар имоми Жусипбек Қасимбеков билан келишими натижасида масжидни Туркия сармоядорлари келиб соладиган бўлди. Маҳаллий турғунлар билан тадбиркорлар эса эзгу ишга ҳисса қўшиш ниятида.
“Туркистон-ахборот”.
