Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Аллоҳнинг саломи ва саловати Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га бўлсин!
Қадрли ватандошлар!
Барчангизни 12 ойнинг султони Рамазон ойининг бошланиши билан самимий табриклайман! Оилаларингизга бахт ва барака тилайман.
Яратувчи Жаббор эгамиз ҳар бир эзгу амалнинг савоби кўп ҳисса зиёда ёзиладиган баракали ойда тутган рўзамизни, амалга оширган дуомизни ўқиган намозимизни, ўринли сабаблар билан рўзадор бўлолмаган кишиларнинг берган садақаларини қабул этсин.
Рамазон ойида рўзадор мусулмон бандаси ўзини еб-ичишдангина чекламасдан, жони билан танини ёмонликдан сақлаб эзгуликка интилади. Иш-ҳаракатини мусулмонга хос одоб доирасида бажаришга ҳаракат қилади. Сабаби, Рамазон – барча эзгу амалларни холис ният билан амалга оширишга тарбиялайдиган, одамни тақволикка ўргатадиган ой. Очлик билан чанқоқликка чидам бериб, Аллоҳнинг розилигини олишни ҳаққоний ният этган одамларга бериладиган ҳурмат билан эҳтиром ўзгача бўлади.
Аллоҳ таоло Қудси ҳадисида: “Рўзадор бандам мен учун еб-ичишни тўхтатди. Рўза – бу мен ва қулим ўртасидаги ибодатдир. Мен фақат унга берилган мукофотни ўлчайман ва уни бераман. Рўзадор бандамнинг оғзидаги очлик ва чанқоқликдан келиб чиққан ҳид, мушк анбар ҳидидан яхши”, деган.
Қадрли жамоат бугунда ҚМДБ “Эҳсон илми”ни кенг тарғибот қилади. Эҳсон – банданинг иймонини мустаҳкамлаб қулчиликка бўлган ихлосини орттирадиган, инсониятга хос эзгу хосиятларни камолотга етказадиган маънавий илм. Бу – ҳар бир амални ажойиб тарзда бажаришга ўргатадиган илм. Аллоҳ Таоло ер юзидан юқумли касалликни йўқ қилиб инсоният омон қилсин.
Науризбай ҳожи ТАҒАНули,
Қозоғистон мусулмонлари диний
бошқармасининг раиси, Бош муфти.
