Бугунги кунда вилоят мар-казида туризм соҳасини ривож-лантиришда турли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Туркистон туркий дунёсининг муштарак шаҳри сифатида жаҳон миқёсида Қозоғистоннинг нуфузини орттираверади. ЮНЕСКО-нинг муҳофаза ҳудудидаги иморатлар Х.А.Яссавий мақбарасининг баландлигидан ошмаслиги шарт ҳамда барча жойда мақбара кўриниб туриши зарур. Бу ҳудуддаги иморатлар билан уйлар Марказий Осиё намунасида қурилиб, унда қозоқча нақш ўймакор безаклар қўлланилади. Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев шаҳардаги қурилиш ишларининг боришини назорат қилди. Минтақа раҳбарининг қатъий назоратида амалга ошаётган маданий-маънавий марказдаги иншоотлар жаҳон туристларини қизиқтирадиган ҳамда тарихдан сўзлайдиган ажойиб марказга айланади.
Туркистон шаҳрига алоҳида кўрк берадиган кўламдор лойиҳаларнинг қурилиши давом этмоқда. Шулардан бири ва кўрклиси – “Карвонсарой” мажмуаси режа бўйича ушбу мажмуа кўҳна замоннинг қадим савдо майдонларини ифодалайдиган улкан шарқ намунасидаги гранд-бозорга айланади. “Карвонсарой” ҳудудида меҳмонхоналар, кинотеатр лар, кафелар, тарихий савдо кўчаси, сунъий кўл билан бирга мажмуага яқин ҳудудда “Карвонсарой” турғун уй мажмуаси жойлашади. Турғун уй мажмуасининг кўриниши асосий мажмуа билан кўҳна шаҳар марказининг умумий қиёфасига мувофиқ кўҳна шаҳарнинг маънавияти, такрорланмас намунаси билан яхлит меъморчилигини намойиш этади.
Шунингдек, Туркистон шаҳ-рининг маънавий-маданий мар-казида замонавий бошпаналар қад ростлайди. Кўҳна шаҳарнинг энг кўркли жойида жойлашган “Карвонсарой” турғун уй мажмуа-сидан квартира ва таунхаус сотиб олишга бўлади. Шарқнинг мўъжи-закор келбати билан кўҳна шаҳар-нинг яхлит қиёфасини сақлаган мажмуа Яссавий мақбарасига яқин жойда жойлашган. Турғун уй маж-муаси икки ва уч қаватли 9 мажмуа-дан иборат. 1,2 ва 3 хонали квартиралар
