Жорий йили Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан кўплаган тадбирлар ташкиллаштирилмоқда. Шулардан бири Марказий кутубхонанинг ташкилотчилигида ўтган “Мустақиллик тонгги-элимизинг боғи” номли китоб кўргазмаси. Биз ҳам кутубхонага махсус бориб, кўргазмага қўйилган китоблар билан танишдик.
2021 йилнинг Йил китобларини танлаш бўйича “Бир эл – бир китоб” акцияси доирасида эл Мустақиллигининг 30 йиллигига, умумхалқ ўқишга “Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига – 30 китоб” маънавий-маданий акцияси тавсия этилди. Кўргазмани Туркистон шаҳар марказлаштирилган кутубхоналар тизимининг кутубхоналарни ривожлантириш бўлими мудираси Жансулу Журкаева очиб берди.
– “Бир эл – бир китоб” республика акцияси муштарийлар орасида алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу лойиҳа қозоқ адабиётининг ижод-намуналарини тарғиб қилиш, маданиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, ёшларни маънавий ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялашга йўналтирилган. Акция доирасида эл бўлиб ўқийдиган 30 китобни тавсия этмоқдамиз. Китоблар каттага ҳурмат, кичикка иззат, аждодларимизнинг анъана-дастурларини қадрлаш ва тарғиб қилиш орқали муштарийлар қалбидан жой олади, – деди Жансулу Журкаева.
“Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига – 30 китоб” маънавий-маданий акцияси поэзия, проза, драматургия, болалар адабиёти ва таржима жанри бўйича 6 китобдан жами 30 китоб танланиб олинган.
Мўлдир ХАЛИЛАЕВА,
“Туркистон”.