Элбоши 2015 йилнинг апрель ойида Қозоғистон халқи Ассамблеясининг “Мангулик Эл: бир эл – бир тақдир” мавзуси билан бошланган XXII сессиясининг очилиш маросимида нутқ сўзлаб:
“Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ташкил этилган кунида – 1 мартда, – барча миллатнинг бир-бирига ҳамда шу одамларни қабул қилган, ғамхўрлик кўрсатган қозоқ халқига “Шукрона” куни деб белгиланса адолатли бўларди”, – деди. Шукрона кунини нишонлашнинг янги дастури “Мангулик Эл” бирлигини умумий тарих ва тарихий сана сифатида мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг моҳиятида қозоғистонлик қадриятларни тасвирлайди.
“Шукрона” куни – авваломбор юртимизда тинчлик ва тотувлик, ўзаро ишонч ва барча қозоғистонликларга бўлган ҳурматнинг ижобат бўлишига асос бўлган Элбошининг ҳамжиҳатлик ва бирлик сиёсатининг тантанали куни. Бу – тақдир тақозоси билан Қозоғистон заминига беихтиёр кўчиб келган турли этносларнинг қутлуғ диёрига айланган муқаддас қозоқ замини ва меҳмондўст қозоқ халқига теран таъзимининг ифодасидир. Қозоқ халқи қийин-қистов замонда уларнинг бошига тушган қийинчиликларини бирга баҳам кўрди, бу бугунги кунда юртимиздаги турли миллат вакилларининг орасидаги инсонийлик алоқаларининг юксак намунасига айланди.
Биз бир асрга татигулик эл мус-тақиллигининг 30 йиллигида бирлик ҳамжиҳатлигимиз туфайли бугунгидек улкан зафарларга эришдик. Эндиликда, бизни шу кунга қадар етказган ҳамжиҳатлигимизни янада мустаҳкамлашимиз керак. Бугунда барчамиз эл бирлигини тарғиб қилган ҳолда мустақил Қозоғистонимизнинг порлоқ келажаги йўлида сидқидилдан ҳиссамизни қўшаверайлик.
Яша ИДРИСОВ,
шаҳар турк этно маданий бирлашмаси оқсоқоллар ҳайъати раиси.