Туркистон шаҳрининг Мустафа Шоқай номидаги №24 умумий ўрта мактабида шаҳар ҳокими Рашид Аюпов оқсоқоллар ҳамда кўча қўмитаси раислари билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида оддий халқни безовта қилаётган саволлар билан ечимини кутаётган масалалар муҳокама қилинди.
Шаҳар ҳокими дастлабки учрашувини “Турон” турғун уй мавзеси №122 кўча бўйидаги яроқсиз ҳолатга келган газ қувури бўйича “ҚазТрансГаз” муассасаси вакиллари ҳамда кўча турғунларидан бошлади. Турғунларнинг бири уйига сув тизимини тортиш давомида умумий газ қувурига зарар келтириб, газга қўшилган 30 га яқин қўшни уй газ ёқилғисиз қолган. Бу масала бўйича “ҚазТрансГаз” муассасаси вакилларига мурожаат этиб, газ қувурини таъмирлаб, уйларга иссиқлик беришни топширди. Учрашувда кўпфарзандли оналарнинг ҳам шахсий масалаларини муҳокама қилиб, уни жадал ҳал этиш йўлларига ҳам тўхталди. Шунингдек, “Турон” турғун уй мавзесининг бир неча кўчасида жорий йил асфальт тўшаш, қувур тизимини юритиш ишлари режаланганини таъкидлади.
– Бугунги учрашувда ҳудудда эл эзгулиги учун бажарилаётган ҳар қандай лойиҳаларга турғунларнинг мулоҳазалари билан фаол иштирок этишини сўрагандим. Бу тадбирга иштирок этолмаган “Турон” мавзеси турғунларидан илтимосим ҳам шу.
Шаҳримизнинг ҳар бир ҳудудини қўлдан келганча қулайли ҳамда кўркам, файзли этиш, биргалашиб иш юритишимизга боғлиқ. Ҳар бир ҳамшаҳримиз тозаликка амал қилиб, ўз хонадони атрофини ободонлаштирса, шаҳримизнинг фахрланадиган даражада ўзгаришига ишончим комил,-деди шаҳар ҳокими сўзини якунлаб.