ЙЎЛ ХАРИТАСИ – САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРАДИ

626 көрілім

«Nur Otan» партияси сайловолди дастури босқичма-босқич ҳамда муддатида амалга оширилмоқда. Бу масала «Nur Otan» партиясининг Туркистон вилояти маслаҳатидаги фракция мажлисида кўтарилди. Депутатлар минтақада “Ўзгаришлар йўли: Ҳар бир фуқарога муносиб ҳаёт!” сайловолди дастурини амалга ошириш мўлжалланган йўл харитаси ижросини муҳокама қилди.

   Вилоят ҳокими «Nur Otan» партияси Туркистон вилояти филиали раиси Ўмирзақ Шўкеев ушбу йўл харитасида минтақадаги энг долзарб масалалар ва режалар ўрин олганини таъкидлаб ўтди.

Шу боис, ҳужжатга 26 кўрсаткич ва 128та тадбир киритилган. Мажлисда вилоят маслаҳати котиби Қайрат Балабиев, фракция аъзолари, ҳоким ўринбосарлари ва масъул бошқарма раҳбарлари иштирок этди.

– Бугун сайловолди дастурини амалга оширишнинг йўл харитаси тавсия этилмоқда. Бу – давлат раҳбарининг бевосита назоратидаги топшириқ. Шу боисдан сайловолди дастурини сифатли ва

вақтида амалга ошириш зарур. Йўл харитасини амалга оширишда 5 йил мобайнида вилоятда 40 мингга яқин янги иш ўрини очилади. 152та янги саноат корхонасини очиш ва кенгайтириш орқали кичик ва ўрта бизнес субъектларининг сони 350 мингга яқинлашади. Қишлоқ хўжалигига қўллов кучайтирилади. 53та ферма, 90та мол бўрдоқилаш майдони қурилади.

Беш йилда 21 мингдан зиёд квартира фойдаланишга топши-рилади. Шунингдек, йўл харитаси Туркистон вилоятидаги энг долзарб муаммоларни ҳал қилади. Партиядошлар, маҳаллий масъул раҳбарларга шу топшириқларни тизимли амалга оширишни топшираман. Барчангизни халқ олдидаги бурчингизга содиқ бўлишга, халққа чин дилдан хизмат қилишга даъват этаман! – деди Ўмирзақ Шўкеев.

Йиғилишда Туркистон вилоя-тининг стратегик ва иқтисодий тараққиёти бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Кумисбек Жаппаровнинг маърузаси тинг-ланди. У йўл харитасидаги асо-сий индикаторлар ва режалар ҳақида ахборот берди. «Nur Otan» партиясининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурига мувофиқ, вилоятда қишлоқ хўжалиги, туризм, сармоя жалб этиш, мин-тақаларни ободонлаштириш, соғликни сақлаш, таълим, инфратузилма, қурилиш соҳаларини ривожлантириш, янги иш ўрин-ларини очиш йўналишларига алоҳида эътибор қаратилган. Шу билан бирга, Туркистон шаҳрини туркий оламнинг маънавий-ма-даний марказига айлантириш вазифаси ҳам ўрин олган. Шу каби ҳамда бошқа режалар ҳақида партия вилоят филиали раиси-нинг биринчи ўринбосари, фрак-ция етакчиси Бейсен Тажибаев маъруза қилди. Унинг айтишича, фракциядаги 37 нафар депутатга йўл харитаси соҳалари бўйича аниқ топшириқлар юкланган.

– Элбоши, партия Раиси Нур-султан Назарбаевнинг топшири-ғига мувофиқ, партияни ислоҳатлаш ишлари амалга оширилди. Сайловолди дастури қабулла-ниб, йўл харитаси муҳокамага тавсия этилди. Шу режа асосида Туркистон вилоятининг ҳар бир туман, шаҳарни, аҳоли манзилларини атрофлича ривожлантириш кўзда тутилмоқда. Йўл харитасининг ҳар бир тизимига масъул депутатлар бириктирилган. 2025 йилга қадар Туркистон вилоятида 111 тиббиёт иншооти, 266 мактаб, 15 болалар боғчаси, 236 спорт, 27 маданият иншооти барпо этилди. Nur Otan партиясининг фракцияси ушбу лойиҳаларни амалга оширишга бе-восита куч-ғайратини сафарбар этади,–деди Бейсен Даулетули.

Мажлисда иштирок этган фракция аъзолари йўл харитасини бир овоздан қўллади.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы