ҲОКИМ ОНЛАЙН ФОРМАТДА ХАЛҚҚА ҲИСОБОТ БЕРДИ

775 көрілім

Туркистон шаҳри ҳокими Рашид Аюпов 2020 йил якуни бўйича шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тўғрисида халқ олдида ҳисобот берди. Шаҳар раҳбарининг ўтган йили бажарган ишлари бўйича ҳисобот маърузасининг тезиси газетамизнинг 2021 йилги №2 (6311) 11 январь кунги сонида тўлиқ нусхаси эълон қилинган эди.

Ҳисобот бериш учрашуви карантин режимига боғлиқ онлайн форматда Туркистон шаҳри ҳокимининг (@the_rashid_ayupov (Instagram) ҳамда ҳокимликнинг расмий саҳифаларида (@turkistan_qalasy_akimdigi (instagram) Туркистон шаҳрининг ҳокимлиги (Facebook) саҳифаларида ўтди. Шунингдек, маҳаллий “Турон-Туркистон” телевидениесининг Youtube платформасидаги канали орқали бевосита кўрсатилди. Карантин талабларини сақлаш зарурлигини ҳамда бажарилган, режаланган ишлар хусусида ахборотни имкон қадар халққа етказиш муҳимлигини ҳисобга олиб, тадбирга фақат оммавий ахборот воситалари вакиллари ва аҳоли томонидан тушган илтимослар бўйича шаҳар ҳокимлигига қарашли бўлим раҳбарлари иштирок этди. Шаҳар ҳокимининг ҳисобот йиғилишини шаҳар маслаҳати котиби М.Танатаров кун тартиби билан таништириб, йиғилишни очиб, олиб борди.

Анъанавий ҳисобот бериш давомида маҳаллий аҳолининг иштирок этиши, долзарб муаммоларга жавоб олиш имконияти кўрсаткичининг камайишини бўлдирмаслик мақсадида шаҳардаги 10 таълим масканида, карантин талабларига мос, ҳар бир мактабда 30-га яқин аҳолининг келиши билан «ZOOM» тизими орқали алоқа боғланиб, бевосита эфирда аҳоли саволларини бериш имконияти билан таъминланди. Мактаб танлаш давомида шаҳарнинг барча туманлари таъминланиши бош мезон бўлиб, йил давомида шаҳар одими бўйича таклиф-мулоҳаза бериш фаоллиги юқори туманлар эътиборга олиниб, шаҳар ҳокимининг қабулига ёзилган аҳоли навбати билан чақирилди. Ҳисобот беришга иштирок этган ҳамда онлайн равишда боғланган аҳоли саволлари ҳокимлик ходимлари томонидан ёзма равишда қабулланиб, маҳаллий “109 – Ягона алоқа маркази” базасида рўйхатга олинди. Барча рўйхатга олинган таклифлар бўйича жавоб бериш қонун доирасида ҳамда вақтли амалга оширилиши эътиборга олиниб, жавоб бериладиган бўлди.

Шунингдек, шаҳар ҳокимининг ташаббуси билан “Халқ овозига қулоқ тутадиган мамлакатни” шакллантириш доирасида  “Очиқ ҳокимлик” концепцияси доирасида ҳокимликнинг “Халқ идораси” очилиб, кўрсатиладиган давлат хизматларни бир жойдан, бир дераза қоидаси бўйича олиш кўзда тутилди. Яъни ҳокимликнинг бўлимлари билан кўрсатиладиган давлат хизматлар ва е-gov порталидаги барча хизматларни мазкур халқ идорасидан олишга имконият бор. Бир йил давомида халқ идорасига 70 мингга яқин фуқаро турли хизмат олишга илтимос берган экан. Бунга қўшимча, шаҳар аҳолисидан шаҳар ҳокимининг ҳамда шаҳар ҳокимлигининг ижтимоий тармоқларига кўплаган шикоятлар тушишига боғлиқ, “Иш билан таъминлаш маркази” идорасига замонавий видео назорат тизими жойлаштирилганлигини етказди. Бундан ташқари, шаҳар миқёсида бажарилаётган барча соҳаларга алоҳида тўхтаб, шаҳар раҳбари кел-гусида амалга ошириладиган режа-лари билан ҳам баҳам кўришди.

Шунингдек, шаҳар раҳбарининг ҳисобот йиғилишидан кейин онлайн алоқа орқали аҳолининг бевосита саволларига ҳамда маҳаллий “Турон-Туркистон” телевидениесининг бевосита эфирида, шунингдек, ҳокимликнинг фейсбук, инстаграм ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида кўрсатилиб, аҳоли дилидаги саволлари билан мурожаат этишига имконият яратилди. Шунингдек, ҳисобот бериш давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳокимга бевосита савол бериб, тегишли жавоблар олди.

Қуаниш ТАСИБОЕВ.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы