ТИКУВЧИЛИК МАҲОРАТИ

620 көрілім

Жарилқасин Азиретбергенов етакчилик қилаётган вилоят оқсоқоллар  кенгашининг Туркистон шаҳридаги  15-шўъба оқсоқоллари раҳбари Тойир Абдувалиев таклифи билан Бирлик ҳудудидаги “Arzu style” ўқув –  корхона соҳибаси, хусусий тадбиркор Дилфуза Қурбонова уюштирган тикувчилар танловига иштирок этдик.

Д.Қурбонова Тошкентда, сўнгра Россиядаги етакчи муассасаларда тикувчилик бўйича маҳорат сирларини эгаллаб, сўнгра шу соҳага Туркистондаги турли ёшдаги хотин-қизларни жалб қилиб тикувчилик бобида хунар ўргатишдек савобли ишга жазм этди.

Танловда 12-36 ёш оралиғидаги ҳаваскор ва касбий тикувчилар иштирок этишди. Уларнинг  маҳоратларини соҳа усталари Гулноз Исмоилова ва Шарбону Нуржауовалар муносиб баҳоладилар.  Пировардида биринчи учликда энг моҳир ва чевар тикувчилар  Гулмира Султонмуродова, Гулжанат Манапова ҳамда Дилором Абдувалиевалар фахрли ўринларга лойиқ деб топилди. Шунингдек,  барча иштирокчиларга, хусусан, Фотима Тойир қизига   фаол  иштироки учун “Фахрий ёрлиқ” тақдим этилди.

– Тикувчилик билан жиддий  шуғулланаман,  деганлар учун ама-лий – ўқув ташкил этилган. Улар  бир ой бадалида ҳар куни келиб ўрганиб ўқийдилар, сўнгра машғулотлар онлайн тартибда давом этади. Битирганларга махсус сертификат берилади. Биздаги ўзига хос йўна-лиш – хусусият шундан иборатки, биз аёллар, эркаклар ҳамда болалар кўй-лакларини сифатли тикиб тайёрлаш маҳорати асосларини ўргатамиз. Давоми эса тикувчининг маҳорати, изланиши ҳамда ихлосига боғлиқ. Кам таъминланган оила фарзандларига ўқиш имтиёзли. Туркистон – туркий халқлар маънавий пойтахти. Биз ҳомийлик ёрдами, муҳтожларга кўмак, меценатлик  бобида ҳам бажараётган ҳимматли  ишларимизни келажакда давом эттирамиз,- дейди Д.Қурбонова.

Ш.МАДАЛИЕВ.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы