Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Тажибек Мусаев раҳбарлигида ҳафталик мажлис ўтди. Мажлисда кун тартибида турган масалалар бўйича тегишли бўлим раҳбарлари маъруза қилди. Карантин талабларига биноан мажлисга бир неча бўлим раҳбарлари онлайн тартибида иштирок этди.
Ўз навбатида “Инфратузилма ва коммуникациялар бўлимининг” раҳбари Нурлан Қарабалаули “ҚазТрансГаз Аймақ” ҲЖ-нинг газ билан таъминлаш бориши тўғрисида айтди. Туркистон шаҳрининг табиий газ билан таъминлаш (III босқич) ГРП-9, 10, 11 объекти бўйича газ қувурларига сервитут олиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, “Туркистон шаҳрини табиий газ билан таъминлаш (ІІ босқич) ПГБ-5, (ІІІ босқич) ГРП-1, 2, 3, 4, 5 ва Туркистон шаҳрини табиий газ билан таъминлаш магистрал газ қувури ІІ ва ІІІ босқич объектлари бўйича ерга жойлаштириш лойиҳа тайёрланмоқда.
Шунингдек, 109 Ягона алоқа марказининг ишга туширилгандан буёнги марказга тушган аризалар ва шикоятлар ҳақида ахборот берилди. Марказга сервис хизмат бўйича шу кунгача 2000 га яқин ариза келиб тушган. Унинг 23,8 фоизи газ масаласи. Бу борада Туркистон шаҳри аҳолисининг газ бўйича 109 алоқа марказига келиб тушадиган илтимосномаларнинг ижроси ва тушунтириш ишларини таъминлаш учун, “ҚазТрансГаз Аймақ” ҲЖ билан ҳамкорликда иш юритиш ҳақида таклиф билдирилди. Мазкур таклиф режали равишда амалга оширилади.