«ОZBEKKINO» – ТУРКИСТОНДА

599 көрілім

   Ўзбекистон Республикасининг “Ozbekkino” Миллий агентлиги Хўжа Аҳмад Яссавий ҳамда “Мерос” фильмини тушириш ишларини бошлади.

Фильмнинг мақсади – 2018 йили Қозоғистондаги Ўзбекистон йили, 2019 йили Ўзбекистондаги Қозоғистон йили доирасида икки эл орасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликни, туркий давлатлари орасидаги биродарликни тарғиб қилиш.

Фильмнинг асосий қаҳрамони Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон билан чегарадош қишлоғида яшайдиган Бахшилло оқсоқол невараси билан бирга Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасига йўлга чиқиб, йўл-йўлакай қозоқ халқининг меҳмондўстлиги, икки эл халқининг бир-бирига бўлган меҳрибонлиги, отаси Абдулланинг Сарсен исмли оғайни билан яқин дўстлиги, унинг овчилик пайтида отасини ўлимдан қутқаргани ҳақида эсдалик суҳбатлари айтилади. Отаси Абдулла ва Сарсен бир-бири билан қалин дўст бўлишга аҳдлашади.

Бахшилло оқсоқол қозоқ халқига отасининг ҳурмати хусусида гапириб, Қозоғистон чегарасига киргандан кейин қадрдон дўсти Ўралбайнинг уйида меҳмон бўлади. Дўмбира билан қўшиқ айтиб, суҳбат қургандан кейин Ўралбай дўсти Бахшилло ва неварасига от ва туя миндириб, Туркистонга кузатиб қўйишади. Қария невараси Анварга йўл бўйида Хўжа Аҳмад Яссавийнинг тарихи ва Туркистон ҳақида қизиқарли маълумотларни айтиб беради. Йўловчилар Туркистон шаҳрига келиб, А.Яссавийга Қуръон бағишлаб, тарихий жойлар билан танишади. Турли қизиқарли ҳамда таъсирли воқеалар тасвирланган кинонинг мазмуни шундай. Мутахассисларнинг таъкидлашича, фильм 2021 йили экранга чиқади. Фильмнинг режиссери – Хилол Насимо

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы