Ўмирзақ ШЎКЕЕВ: ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯ – ДАВР ТАЛАБИ

638 көрілім

Туркистон вилояти деҳқонлари тупроққа ишлов бермасдан, тўғридан-тўғри экиш усули билан 168 минг гектар майдонга кузги дон экишни бошлади. No-till технологияси – нолли қайта ишлаш тизими минтақада бундан уч йил аввал дастлабки синовдан ўтказилган эди. Янги технология ёрдамида, бошоқли дон экинларининг ҳосилдорлигини 2 баравар ошириш кўзланмоқда.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида янги технологиялардан фойдаланиш ҳақида Қазиғурт тумани, “Шарбулақ” овул округида ўтган семинар-кенгашда батафсил маълумот берилди. Очиқ осмон остида ўтган тадбирда вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев, агробизнес вакиллари, туман, шаҳар ҳокимлари ва хўжаликлар раҳбарлари иштирок этишди.
Тўғридан-тўғри экиш усули дунёнинг ривожланган мамлакатлари, чунончи, АҚШ, Канада, Бразилия, Аргентина мамлакатларида кенг қўлланилади. Сўнгги йилларда кўп давлатларда нолли технологиядан фойдаланиш орқали ҳосилдорлик ҳажми ортиб бормоқда. Шудгор қилинмаган майдонга уруғ сепиш усулини Қозоғистоннинг шимолий минтақаларида, айниқса, чўл ҳудудлари, сув ва шамол эрозиясига учраган ерларда кенг қўллаш мумкин. Бошоқли экинларни ушбу технология асосида етиштириш самарали эканлиги исботланди.
– Янги технологияларга кўчишимиз шарт. Чунки, рақобатбардош замонда анъанавий технология бизни узоққа олиб бормайди. Биз энди ушбу усулни қўллашимиз даркор. Нолли технологияга фаол равишда киришиб кетган хўжаликлар бор. Бизда бир яхши томони, деҳқон хўжаликларининг майдони ўрта ҳисобда 5 минг гектар, бу катта эмас. Элимизда миллион гектаргача экин экадиган вилоятлар бор, – деди Ўмирзақ Естайули.
Тадбирда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари Нурбек Бадирақов Қозоғистонда пахта хомашёсининг хариднархи белгиланганини маълум қилди. Минтақадаги 18та пахтани қайта ишлаш корхонаси “оқ олтин”нинг тоннасини 130 минг тенгедан қабул қилишни бошлади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы