28 сентябрь куни элимизнинг Тўнғич Президенти Нурсултан Абишули Назарбаев шаҳримиздаги янги иншоотларнинг очилиш тантанасига иштирок этиб, минтақанинг ривожланиш истиқболлари билан танишиш мақсадида махсус ташриф буюрди. Кўҳна шаҳарга қадам ранжида қилган Элбоши Халқаро аэропортнинг очилиш тантанасига иштирок этди. Шаҳардан 20 км узоқликда жойлашган «Hazret Sultan» аэропорти жуда тез вақт ичида солинаётгани билан Гиннеслар рекорди китобига киритилиши мумкин. Халқаро аэропортнинг қурилиши давлат-хусусий ҳамкорлик доирасида амалга оширилган. Аэропорт халқаро технологиялар асосида замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда қурилган.Ўзининг тарихий қарори билан шажарали шаҳарнинг ривожланишига янгича шижоат берган Элбоши шундан кейин “Туркистан-Арена” стадионига борди. “Самуриқ-Қазина” ҳиссадорлик жамиятининг қўллови билан солинган янги спорт мажмуасини оралаб кўрган Нурсултан Абишули “Конгресс Холл” кўпфункционалли концерт залида бўлди. Элбоши концертлар, театрлаштирилган томошалар ва бошқа ҳам тадбирлар ўтказишга мўлжалланган кўпфункционалли маданий иншоотни оралади. Шунингдек, иншоотни кўздан кечириш давомида “Жаңарған Ел – бақ қонған Ел” видео лавҳаси ҳам кўрсатилди. Нурсултан Абишулининг шаҳарнинг қурилиш иншоотлари билан танишиши Туркистон минтақасига юкланган катта ишонч ва самимий ихлоснинг ёрқин кўринишидир. Сабаби, Элбошининг ўзи “Туркистонни ривожлантириш бизнинг халқимиз учун алоҳида аҳамиятга эга” деган эди.

“RIXOS KHADISHA TURKESTAN” меҳмонхонаси 120 ўринга мўлжалланган меҳмонхона, бир неча ресторан, кинотеатр ва ишчан гуруҳ вакиллари учун бизнес-марказ жойлашиши режаланган. Меҳмонхона суткасига 60 одамга хизмат кўрсатади. Замонавий ускуналар билан жиҳозланган меҳмонхона мажмуасида кичик маркет, сартарошхона, кафе, ҳаммом ва дорихона фаолияти билан Қозоғистонда тенгги йўқ ҳисобланади. Мана шуни асосий эътиборга олган Элбоши Нурсултан Назарбаев жаҳон талабларига мос меҳмонхонада махсус бўлди. Лойиҳа қиймати – 10,4 млрд.тенгени ташкил этадиган мазкур меҳмонхонанинг пойдеворига капсула 2018 йили 23 октябрда “Шаҳар куни” байрами муносабати билан солинган эди.
Туркистон шаҳрини ривожлантириш мақсадида элимизнинг ҳар бир вилояти бир иншоотдан туҳфа этган эди. Шунинг бири Атирау вилояти ҳокимлигининг ташаббуси билан солинган Туркистон шаҳрига меъморчилик санъатининг илғорига айланадиган “Буюк дала эли” маънавий маркази. Нурсултан Назарбаев мазкур марказга борди. Бунда қозоқ хонлигининг қурилганидан бошлаб, янги давр тараққиётигача бўлган даврни тасвирлайдиган 9 тарихий-замонавий заллар очилади. 0,8 гектар жойда қад ростлаётган марказнинг ҳудуди 6200 квадрат метрни ташкил этади.
Туркистонни Туркистон этиб турган аждодлар руҳи ва Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси эканлиги шубҳасиз. Табаррук заминга махсус ташриф буюрган Нурсултан Абишули Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасида бўлиб аждодлар руҳига таъзим этишни ҳам ёддан чиқармади.
Сафар ниҳоясида Нурсултан Абишулига “Карвон сарой” мажмуасини таништириб, шунингдек, “Ҳазрати Султон” қўриқ музейи ҳудудидаги археологик тадқиқот ишларининг натижалари ҳақида маълумотлар берилди. ОАВ вакилларига ўтказилган брифингда Нурсултан Назарбаев 2018 йили Туркистонни ривожлантириш тўғрисида қабуллаган Қарорни Қозоғистон халқи қўллаб-қувватлаганини тилга олди.

“Бугун биз Туркистоннинг янги иншоотлари билан танишдик. Улар шаҳарнинг янги кўркам жойларини, бутун Қозоғистон билан жаҳон фуқаролари ҳамда сайёҳларнинг эътиборини ўзига жалб этадиган масканга айланади. Туркистоннинг кенг кўламли қурилиши барча ҳудуднинг иқтисодий ривожланишига туртки бўлади”,- деди Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти.
Нурсултан Назарбаев шаҳарнинг ҳудудий жойлашиши, шунингдек унинг туркий оламининг муҳим маънавий марказларининг бири сифатидаги мақоми Марказий Осиё тараққиётининг келажак майдони бўладиганлигини тилга олди.
“Биз Туркий халқларнинг Саммитини Туркистонда ўтказишни режалаган эдик. Лекин, жаҳондаги шароитга боғлиқ у кейинга қолдирилди. Агар барчаси мақсадга мувофиқ бўлса, уни март ойида ўтказамиз деб ўйлайман”, – деди Элбоши.
Элбоши шунингдек Туркистон шаҳрининг турғунлари билан меҳмонлари учун қулай шароит яратишнинг муҳимлигини таъкидлади.
“Мен шаҳарнинг ва шаҳар аҳолисининг сони ўсишига ишончим комил. Бунда турли форумлар, ёшлар учун тадбирлар ва спорт тадбирларини ўтказиш зарур. Шу тарзда биз шаҳарни барчага таништириб, кўрсатишимиз керак. Туркистонни қайта яшнатиш бизнинг халқимиз учун алоҳида аҳамиятга эга”,- деди Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти.
Элбоши сафар ниҳоясида Туркистон шаҳри ва вилоятининг янада ривожланиши ҳамда юксалишига ишонч билдирди.
