ТУРКИСТОН ВИЛОЯТИДА 73 МИНГГА ЯҚИН ПАРТИЯ АЪЗОСИ ОВОЗ БЕРДИ

461 көрілім

Туркистон вилоятида праймеризнинг овоз бериш муддати тугади. “Nur Otan” партиясининг бу саралашига минтақада қизиқувчанлик юқори даражада бўлди. Жами 78262 партия аъзосининг 72973 таси (93,2%) ўз овозини берди.
Уларнинг 62990 таси онлайн равишда, 10 мингга яқин киши эса қоғоз бюллетен билан овоз берди. Праймеризга дастлаб 1144 номзод рўйхатга олиниб, ҳал этувчи босқичга 1076 номзод иштирок этди. Овоз беришнинг учинчи куни, яъни 3 октябрда вилоятда 209 овоз бериш жойи очилди. Унинг 170 таси онлайн, 39 таси қоғоз бюллетен билан овоз берди. Барча жойларда карантин талаблари қатъий сақланиб, сайловчиларнинг хавфсизлиги билан саломатлигига эътибор қаратилди.
Праймеризда номзодларга вилоят ҳокими, партия филиалининг раиси Ў.Шўкеев билан барча туман, шаҳар ҳокимлари овоз берди. Ҳар бир овоз сони “Праймериз” ахборот тизимида эълон қилиниб борди.
“Nur Otan” партияси Туркистон вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Бейсен Тажибаевнинг таъкидлашича праймериз жамиятга янги етакчиларнинг, янги номларнинг танилишига таъсир кўрсатди.
“Туркистон вилоятининг 16 туман, шаҳарларида ҳам маҳаллий партия филиаллари, ташкилий қўмиталари сидқидилдан меҳнат қилди. Партиянинг вилоят филиали томонидан кўламдор ишлар бажарилди. Барча номзодларнинг тарғибот-ташвиқот юритишига, дебатга иштирок этишига шароит яратилди. Янги номлар пайдо бўлди. Праймериз жамиятни демократлаштиришга, элдаги долзарб масалаларни муҳокама қилишга, фуқаролик жамиятни ривожлантиришга ўз таъсирини текказмоқда деб ўйлайман”,-деди у.
Праймеризнинг тўлиқ натижаси, овоз берганлар сони билан номзодларнинг рейтинги бўйича ҳал этиш хусусидаги маълумотлар келажакда аниқланади. Бу иш республика бўйича олиб борилмоқда.

Туркистон вилояти минтақавий коммуникация хизмати.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы