ҚАРИЯЛАР – ХАЗИНАМИЗ

562 көрілім

Жамият эзгулиги – болалар билан қарияларга кўрсатилган ғамхўрлиги билан қадрланадигани айни ҳақиқат.  Шу нуқтаи назардан элимиздаги қариялар масаласига тўхталар эканмиз, қариялар билан ногиронлар, ғамхўрлиги йўқ камбағаллар, умуман нафақадорлар ҳақида Элбошининг халққа йўллаган Мактубида эътибордан бетараф қолган эмас. Катталарга бўлган иззат-икром бир кун доирасида чекланиб қолмаслиги даркор.

Улуғ Ватан уруши билан фронт орти фахрийларининг саломатлигини тиклаш мақсадида вилоятимизда соғломлаштириш марказлари фаолият юритади. Мазкур масканларга шаҳримиздаги фахрийларни йил сайин юборамиз. Шаҳримиздаги уруш фахрийлари саломатлигини маҳаллий шифокорлар мунтазам равишда текшириб, эмлаш чораларини олиб боради. Уруш фахрийларининг ҳар бирига шифокор тасдиқланган. Имтиёз билан бериладиган дори-дармонлар ўз вақтида берилади. Байрам кунлари маҳаллий маъмурлик томонидан молиявий ёрдамлар кўрсатилиб, ғамхўрликлар барқарор равишда олиб борилади. Урушда мардонавор ҳалок бўлган фуқароларнинг руҳлари шод бўлиб, урушдан омон-эсон орамизга қайтган ардоқли фахрийларимизни эъзозлаш ҳар доим фарзандлик бурчимиз бўлиб ҳисобланади.

Жамиятимизда турли дин, тил вакилларининг ҳаёт кечишига қарамасдан, бирлик ва тотувликни ўрнатишда Элбошининг олиб бораётган оқилона сиёсати билан бирга кекса авлоднинг ҳам ҳиссаси мўл. Оиладаги буви ҳамда буванинг ўрни алоҳида ҳамда қадрли. Халқимизда “Қариси бор уйнинг париси бор” деб бежиз айтилмаган. Элимиздаги барча қарияларимизни қўлдан келганча эъзозлаб, ҳурмат кўрсатиш ҳар бир фуқаронинг бурчи деб биламан. Қарияларни кириб келаётган 1 октябрь – Халқаро қариялар куни байрами билан муборакбод этиб, уларга сиҳат-саломатлик, оилаларига фаровонлик ҳамда барака тилайман.

Ж.ҚУЛБАЙИМБЕТОВ,
шаҳар фахрийлар ташкилоти раиси.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы