Туркистон шаҳридаги “Амфитетар” иншоотида PRIMARIES номзодлари ўртасида баҳс-мунозара ўтди. Ҳар бир номзодга мулоҳаза юритишга 5 дақиқа вақт берилиб, ҳар бир фуқаро дастурлари билан таништирди.
Олдиндан тузилган жадвал бўйича номзодлар Сандуғаш Рустемова, Бўлатбек Абдирасилов, Икром Ҳошимжанов, Мадина Абдукадирова, Налибай Дарибаевлар миллий дўстлик, таълим, саломатлик, имконияти чекланган фуқароларга яратиладиган шароитлар хусусида мулоҳаза юритди.
Дастуримнинг доирасида олий ўқув масканларининг ривожланишига алоҳида эътибор қаратиш кераклигини етказдим. Сабаби, Давлат раҳбарининг қуйидаги гаплари бор: “Қудратли минтақалар – қувватли мамлакат”. Ушбу сўзларни қуйидагича давом эттирар эдим: “Нуфузли университет, қудратли минтақа, қудратли мамлакат”. Бугунги баҳс-мунозарада номзодлар томонидан кўплаган таклифларни тинглаб, эшитдим. Айтилган масалаларнинг барчаси амалга ошадиган бўлса, шаҳримиз янада чирой очиши аниқ. Бу праймериз лойиҳаси элимизда биринчи марта ўтказилмоқда. Шу боис, тажрибамиз оз десак ҳам бўлади”,-деди Х.А.Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетининг ректори Бўлатбек Абдрасилов.
Шынар БОЛАТ.