- ВКонтакте
- РћРТвЂВВВВВВВВнокласснРСвЂВВВВВВВВРєРСвЂВВВВВВВВ
- Skype
- Telegram
Шаҳримизда “Мактабга йўл” республика акцияси ўтди. Акциянинг мақсади – ижтимоий шароити ночор, кам таъминланган кўпболали оилаларни мактабга зарур анжомлар билан таъминлаб, кўпфарзандли оилаларни мактабга тайёрлаш. Мактабга зарур анжомларни таъминлашга “Nur Otan” партияси Туркистон вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Бейсенбай Тажибаев ёш авлодга янги ўқув йили муваффақиятли ўтсин деган тилагини етказди.
Республика акцияси доирасида Туркистон шаҳридаги етим, кам таъминланган ва кўпфарзандли 50 нафар ўқувчи таъминланди. Ўқувчиларга ҳисоб ва ёзув дафтарлари, сурат солишга мўлжалланган расмлар албоми, рангли кесилган қоғозлари, ёзиш ва чизишга мўлжалланган воситалар, елим ва бошқа ҳам буюмлар солинган мактаб сумкалари топширилди.
Бу ёрдамни мувофиқлаштиришда “Jas Otan”лик фаоллар жонбозлик танитишди. “Jas Otan” ёшлар қаноти Туркистон вилоят филиали раиси Жансерик Жуманнинг таъкидлашича, туркистонлик “Jas Otan”ликлар бундай эзгу ташаббусларни келажакда ҳам давом эттиради.
“Nur Otan” партияси Туркистон вилоят филиалининг матбуот хизмати.