ҚОЗОҒИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ТУРКИСТОН ШАҲРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШИ БИЛАН ТАНИШДИ

615 көрілім

Қозоғистон Президентининг Туркистон вилоятига ташрифи Сардоба сув омборидаги офат туфайли зарар кўрганлар учун Мирзакент овулида барпо этилаётган янги мавзе қурилиши билан танишишдан бошланди.

Қурилиш бориши билан танишган Қасим-Жўмарт Тўқаев аҳоли билан учрашди. Президент тошқин пайтида давлат зудлик билан қарор қабул қилиб, ҳудудни тиклаш учун маблағ ажратгани ва қийин дамда бутун халқимиз бирдамликни намоён этганини таъкидлади.

– Янги мавзе қурилмоқда. Биз ҳар бир одамнинг аҳволини инобатга олдик. Янги уйга кўчиб ўтишни истаган одамлар бу ерга кўчиб ўтадилар. Яқинда ҳамма уйига қайтади. Кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Тадбиркорлар, қурувчилар, шифокорлар, оддий фуқаролар, кўплаб кўнгиллилар фаоллик кўрсатишди. Мен барчага чин дилдан миннатдорчилик билдираман, – деди Президент.


Қозоғистон Президенти ҳудуддаги вазиятни бевосита назорат қилаётганини таъкидлади. Шундан кейин Қасим-Жўмарт Тўқаев ўтган йили портлаш бўлган Арис шаҳридаги №44859 ҳарбий бўлимига бориб, унинг бугунги шароити билан танишди. Мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев ўтган йилги портлашдан кейин омбордаги ўқ-дориларни фойдаланиш ва уларни ташиш ишлари хусусида баён этди.

Шунингдек, ҳарбий бўлимнинг техник ҳудудидаги ўқ-дориларнинг қолдиғини тозалаш, портловчи моддаларни зарарсизлантириш, бузилган биноларни қайта аслига келтириш ҳақида айтди. Бундан ташқари Қозоғистон Президентига ҳарбий қурол-аслаҳалар ва махсус техникалар таништирилди.

Арис шаҳрида бўлган портлашдан шикастланган иншоотларнинг бири темир йўл бекатининг биноси эди. Президент Туркистон вилоятига сафари давомида “Арис-1” темирйўл вокзалининг ҳозирги аҳволи, Арис шаҳрини қайта аслига келтириш ишлари билан танишиб, аҳоли билан учрашди.

Туркистон шаҳрига махсус ташриф буюрган Давлат раҳбари Туркистондаги Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасидаги таъмирлаш ишлари билан танишди. Бугунда “Ҳазрати Султон” давлат тарихий-маданий қўриқ-музейининг ҳудудидаги тарихий ўринлар қайта аслига келтирилиб, мақбара олдида саёҳатчилар дам оладиган гулзор солинган.

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаевга бажарилган ишларнинг барчаси ЮНЕСКО билан келишилган ҳолда амалга оширилгани ҳақида баён этилди.

“Ташриф маркази” жорий йили ишга туширилган минтақадаги муҳим иншоотлардан бири. Қозоғистон Президентига сайёҳлик иншоотларни ягона электрон чипта билан таъминлаш тизими, сайёҳларга тавсия этиладиган маркетинг ахборот ва аудиогид материаллари ҳақида айтилди. Қасим-Жўмарт Тўқаев “Қозоқ хон-лиги” номли залда жойлашган экспозициялар билан танишди.
Шундан кейин Давлат раҳбари Алмати, Ақмўла ва Қарағанди вилоятларининг қўллаб-қувватлаши билан солинган, умумий ҳудуди 32 гектар ерни ташкил этадиган “Ипак йўли” истироҳат боғига борди. Унда шаҳарда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев вилоят марказини ривожлантириш, Туркистон шаҳридаги маданий-маънавий лойиҳаларнинг амалга оширилиши, шаҳарга жалб этилган сармоя миқдори ҳақида баён этди. Шунингдек, Президентга минтақадаги COVID-19 инфекциясига алоқадор шароит ва унга қарши қабулланган чоралар ҳақида ҳисобот берди.

Сафар сўнггида Давлат раҳбари Туркистон вилоятининг маъмурий тадбиркорлик марказида бажарилаётган ишлар билан танишди.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы