- ВКонтакте
- РћРТвЂВВВВВВВВнокласснРСвЂВВВВВВВВРєРСвЂВВВВВВВВ
- Skype
- Telegram
Шаҳар тозалигини сақлаб кўчаларнинг ораста бўлиши учун халқ уйқуда ётганда ишга киришиб, тинимсиз меҳнат қиладиган соҳа ходимлари бор. Баъзан кўпчилик орасида бу кишиларнинг бажарган хизматлари эътиборсиз қолади. Улар -“Түркістан жарық-тазалық” МЧБ корхонаси жамоаси ишчилари. Мазкур жамоа 1998 йили ташкил этилиб, шундан буён шаҳар тозалигини тартибга келтириш ва ободонлаштириш мақсадида меҳнат қилмоқда. Шу ўринда шаҳар аҳолисини “Эътиборсиз” меҳнат соҳибларининг бир кунлик фаолияти билан таништиригшни лозим кўрдик.
“Туркистон-ёруғ-тозалик” МЧБ корхонасининг асосий мақсади 4 йўналишдан иборат. Улар – шаҳар тозалигини сақлаш, кечаси ёруғлик воситаларининг тўлиқ ёниб туришини назорат қилиш ( синган бўлса янгилаш, шаҳарни ободонлаштириш ва пиёдалар йўлагининг тозалигини сақлаш) қишда қордан тозалаш ҳамда ёдгорликларни тоза сақлаш ва яқинлари йўқ одамларни дафн этиш маросимини ташкил этади.
Исмоил Якубов тозалик посбони бўлиб меҳнат қилаётганига 5 йилдан ошди. Шаҳар жонкуяри сифатида у қадрдон масканини ифлос ҳолатда кўришга чидамайдиганлигини айтади. Доимо суҳбатга тайёр оғамиз бу сафар ҳам кўп маълумотлар берди.
– Мен, Янгиқўрғон туманида туғилганман. 2004 йилдан буён Туркистонга кўчиб келиб турли ишлар билан банд бўлдим. Кунларнинг бирида “Иш билан таъминлаш” ташкилоти шу жойни тавсия этди. Мана, ҳозир 5 йил бўлди. Ўз ҳовлимдан бошлаб шаҳар кўчаларини тоза сақлайман.
Шаҳримизнинг вилоят марказига айланиб кун сайин яхшиланиши Александр оғамизнинг таъкидлашича тоза жойга ахлат ташлаб ифлос қилгинг ҳам келмайди. Илгарги билан таққослаганда ҳозир шароит яхши. Кўчадаги қўлидаги ахлатни ерга ташлаган болаларни кўрсак огоҳлантириб қўямиз. Сабаби, ёшлар тарбияни чор атрофдан тўплайди дейди.
Тозалик посбонларининг иши вақт билан ўлчанмайди. Иш вақти тугаса ҳам кўчада, йўлда қолган қолдиқларни тўплаш одатга айланган. Шамол турса аҳлатни чор тарафга сочиб юборади. Тозаликни сақлаш фақат ишчиларнинг эмас, барча аҳолининг муштарак маъсулиятидир.
Карантин вақтида аҳолининг кўпчилиги уйда бўлиб кўчага чиқувчилар камаяди. Кечаси юрадиганлар ҳам кўп эмас. Мен ўзи дастлаб бир ой уйдан чиқмадим. Корхонамиз ёши катта ходимларга ойлик маошини сақлаб уйда бўлишни тавсия этди. Бу барча жамият манфаатлари ва келажаги учун қабулланган қарор. Ҳозир одатдагидек ишга чиқяпмиз, аммо, ниқоб тақишни канда қилмаймиз.
Аҳолининг ўзгаргани яхши дейди оғамиз. Ҳозирги ёшлар билимли, бўш юришни истамайди. Ўқишни хуш кўради. Кўчада англайдиганим, айниқса, ёшлар аҳлат тўплаб кўмаклашгиси келиб туради. Булар ҳозирги жамиятнинг келажак зиёлилари. Ёшлар жамиятни ўзгартиради ва унинг келажаги саналади.
– Иш давомида кўплаб воқеалар рўй беради. Баъзан йўқолган буюмларни топиб оламиз. Эгаларига топиб бериб, уларнинг олқишини оламиз. Мен ўз ишимдан миннатдорман. Сабаби, қадрдон шаҳримга ўз ҳиссамни қўшиб тозалигига камарбастаман, деб сўзини якунлади оғамиз.
Шаҳар фаровонлигининг сақланиши учун эрта тонгдан қоронғу тушгунча меҳнат қилаётган инсонларнинг фаолияти шундай. Шаҳар халқи ўз қаҳрамонларини билиши керак. Уларнинг меҳнатига масъулият билан ёндошиб, биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак деб ҳисоблаймиз. Сабаби, тозалик ўзимиздан бошланади.
Ақберен АМАНГЕЛДИ.