Қозоғистоннинг бепоён ва ҳадсиз ҳудудининг у чеккасидан бу чеккасига етиш учун тулпорга суянган. Миллий онгда от есанг озиқ, минсанг кўлик тушунчаси шаклланди. Ҳар қалай от қувса етадиган, қочса қутиладиган ҳамроҳга айланди. Эр қаноти бўлди. Вақт ўтиши билан буюк дала тўшига темирйўл қурилди. Бу янги тарихнинг муҳим бир саҳифаси эди. Мана шу паллага ҳам кўз очиб юмгунча асрдан зиёд вақт ўтибди.
Бир пайтлари от туёғи зарби эшитилган бепоён далада темир тулпор овози бугунгача ҳукмрон. Кечасию кундузи тиним топмай ғарбдан-шарққа, шарқдан-ғарбга, жанубдан-шимолга, шимолдан-жанубга елади. Халқаро қатновлар ҳам йўлга қўйилган. Қисқача айтганда жаҳоннинг турли чеккаларига қозоқ даласининг поездлари ҳам от изини соладиган замон туғди. Шу бир ҳолатга том маънода юки оғир ишнинг бераётган самараси мўл. Бу бугунги қозоқ темирйўлининг тараққиёти. Асрдан зиёд тарихи бор ушбу соҳа талай воқеаларни бошдан кечди. Собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасида мустақиллик олгандан кейин илк бор темирйўл қурган ҳам Қозоғистон эди. Қозоғистон темирйўлчилари тараққиётнинг янги йўлидан бормоқда. Бугунда «Қозоғистон темирйўли» Миллий компанияси» эл иқтисодиётида ўрни бор, мустаҳкам ташкилот сифатида қарор топди.
Шу таркибда камтарона меҳнат қилаётган шаҳримизнинг, темирйўлчиларнинг ўрни алоҳида. Кун-тун тинимсиз меҳнат қилиб қўлларидан келадиган ибратли ишларни амалга оширмоқда. Сўнгги йиллари ташилган юк кўлами чакки эмас. Бунинг ҳаммаси осон битадиган дунё эмас. Зўр масъулият, қатъий тартиб сифатли хизматни талаб қилади. Шу талабларни бажариб зарбдор ишлар оқими давом этмоқда. Шимкент йўл бўлими директорининг Туркистон ҳудуди бўйича ўринбосари Ғани Мендибаев, станциянинг бош муҳандиси Ербўлсин Исабековларнинг бажараётган ишлари алоҳида диққатга сазовор. «Меҳнатинг заҳматли бўлса тотганинг тотли бўлади» деганларидек тўкилган тер ўз самарасини бермоқда. Шу боис, шон шуҳрат довруғи олисга етиб, довруғи баланд темирйўлчиларимизнинг сони камайган эмас. Илғорлар ва тажрибалилар қаторида Туркистон станцияси бошлиғи Қадир Сирлибеков темирйўл кўлигидаги кўп йиллик ҳалол меҳнати билан соҳани ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун «Ҳурматли темирйўлчи», станция бошлиғининг жадал иш бўйича ўринбосари Муталиб Шарипов Элбошининг «Фахрий ёрлиғи» билан мукофотланган. Бу шунга қадар ютуқларнинг айримларигина. Мукофотлар рўйхатини эса айтиб ва ёзиб адо этолмаймиз. Йил сайин нишонланадиган темирйўлчилар байрамида самарали меҳнатлари муносиб баҳоланадиган темирйўлчилар сафи кўп. Элдаги вазиятга боғлиқ бу йил ўзгачароқ бўлиши шубҳасиз. Пандемияни биргаликда курашиб, биргаликда енгамиз ҳамда байрамни бирга нишонлаймиз деган ишонч мустаҳкам.
Темирйўлчилар меҳнати баҳоланмоқда, ўзига тегишли ҳурмат шарафини олишмоқда. Ҳаракат хавфсизлигига келадиган бўлсак, тизими билан унинг норматив базаларини замон талаби билан уйғунлаштиришда фаол ишлар бажарилмоқда. Шаҳар станциясининг кундалик ҳаёти кўпчиликка маълум. Доимо кўпчилик кўнглидан чиқиб нақд ишлар бажариб, режали давом эттириб келади. Самарали меҳнатларини, ютуқларини мадҳ этган ҳолда сифатли хизмат кўрсатадиган темирйўлчиларимизни касбий байрамлари билан табриклаб, ишларига омад ва зафарлар тилаймиз.
Қуаниш ТАCИБОЕВ.