ОТА-ОНАЛАР ТАЪЛИМ МАСКАНИНИ ЎЗЛАРИ ТАНЛАЙДИ

629 көрілім

   Ҳар бир янги ўқув йили қизғин тайёргарликдан бошланади. Хусусан, 1-синфга борадиган болани мактабга тайёрлаш барвақт бошланади. Жорий йил 1 июндан бошлаб 1-синфга болаларни қабуллаш бошланди. Ота-оналар қайси мактабни танлашса ўзларининг ихтиёрида. 1-синфга болаларни қабуллашга зарур ҳужжатлар рўйхатида манзил маълумотномаси билан тиббий маълумотнома олиб ташланган. Яъни боланинг сурати билан туғилиши тўғрисида гувоҳномасининг кўчирмасини электрон равишда жўнатилса бўлди. Бу ота-оналар учун ўзгача янгилик, сабаби, болаларини ўзларига қулай мактабга бера олади ва ҳужжатлар сони камайган. Мана, бунинг ҳаммаси қоғозбозликдан воз кечган давлат ғамхўрлиги ифодасидир.

   Мактаб дастурини пухта ўзлаштириши учун боланинг мактабга ҳарф таниб, сонларни қўшиб олишни билиб боргани ҳар томонлама тўғри. Лекин, бу билиб бориши керак деган тушунчани билдирмайди. Бола ёши етгач мактабга тайёргарликсиз ҳам бора олади. Мактабгача муассасаларда бўлмаган ёки тайёргарликдан ўтмаган болалар учун тайёргарлик курсларини ташкил этади.

   1-синф ўқувчилари мактабга электрон тарзда қандай рўйхатга олиниши мумкин. Бугунги кунгача қанча бола рўйхатга олинди.  Электрон рўйхатга туриш ота-онага қийинчилик туғдирмайдими?

   Шаҳар инсон салоҳиятини ривожлантириш бўлимининг информатика фани услубиятчиси Талғат Шегенбаевдан ушбу саволларнинг жавобини сўрадик. Унинг таъкидлашича бугунги кунга қадар 4300 га яқин ариза тушган. 3800 бола таълим даргоҳларининг 1-синфига қабулланган.

   – Теранроқ тушунтириб айтайин, умумий тушган 4300 аризанинг 3800 таси тўғри рўйхатга олиниб, шу болалар мактабларга қабулланди. Қолган аризалар тўғри рўйхатга олинмаган. Масалан, ота-она фақат суратини жўнатиб туғилгани тўғрисида гувоҳономани рўйхатга олмасдан ариза юборади. Мактаб шундай ва бошқа хато жўнатилган илтимосномаларни қабулламайди, улар рўйхат олинмайди. Ота-она боласини ҳохлаган мактабига беришга ҳуқуқи бор. Лекин, баъзи ота-оналар бир мактабга аризани онлайн тарзда бериб, бир ҳафтадан кейин аризасини қайтариб олиб бошқа мактабга бераётгани учрайди. Ҳа, шундай қилиб мактаб танлашади.

   – Йил сайин ўқувчиларни 1-синфга қабуллаш муддати 1 июнь ва 30 август оралиғида ўтарди. Бу йил эса 1 июнь билан 1 август оралиғи деб эълон қилинди. Ота-оналар улгура олмаётганлиги боиси бўлса керак, қабуллаш муддати 20 августгача узайтирилди.

   1-синфга қабуллашнинг икки йўналиши бор. Биринчиси ўзи яшайдиган кичик туман бўйича, иккинчиси квота бўйича. Квота деганимиз бошқа кичик туманда яшайдиган болалар https://sakura.turkestan.e-orda.kz https://egov.kz сайтлари орқали рўйхатга туриш мумкин. Келиб тушган аризаларнинг 406 таси egov орқали бўлса, аксарияти сакура электрон мактаб тизими билан қабулланди.

   Ёш оилалар замонавий технологияни ўзлаштирган бўлса керак илтимосномаларни тўғри юбормоқда. Аксарият улкан оила соҳиблари қийналади. Бундай ота-оналар мактаблардаги информатика фани ўқитувчилари билан хабарлашиб аризаларини қайта жўнатишмоқда. Асосан https://sakura.turkestan.e-orda.kz сайтини очиб кирган пайтда ролик кўрсатилиб, унда аризани қандай бериш кераклиги батафсил тушунтирилади. Шу видеороликни кўриб, тинглаб айтилган маслаҳатларга амал қилинса, ариза берган ота-онанинг боласи ўша мактабга қабулланади дейди информатика фани услубиятчиси. Ҳа, йилнинг шу муддатида ота-оналарни беришда кўп ўйланиб энг мақбул даргоҳга беришни хоҳлайди. Очиғи кўп ота-оналар мактаб гимназияни танлайди. Шу мақолани тайёрлаш давомида ота-она М.Жумабаев номли мактаб гимназия бола қабулламайди деган шикоятини айтди. Бу шикоят жавобини шу таълим  даргоҳининг тегишли соҳа мутахассисларидан сўрадик. Роза Сулейменова, М.Жумабаев номидаги 15 мактаб гимназия директорининг бошланғич синфлари бўйича ўринбосари: – 2020-2021 ўқув йилида 5 қозоқ, 5 рус синфи очилади. Ҳар синфга 27-28 ўқувчидан қабуллашни режалаштирдик. Ўтган йили 1-синфга қабуллаш egov пен sakura сайти орқали қабулланган. Жорий йили 1 синфга ўқувчиларни қабуллаш, egov ва сакура сайтлари орқали амалга оширилади.

    Асосан рус синфларига аксарият бошқа миллат вакиллари кўп ариза беради. Шаҳримизда рус мактабларининг камлиги ва аҳолининг талабига боғлиқ рус бўлими тез тўлиб қолади. Шаҳримизда билим даргоҳлдари етарли бўлганлигидан қозоқ бўлимида бундай муаммо йўқ.

   – 1 синфга қабуллаш июль ойининг 1 санасидан бошлаб база очилди. Қозоқ ва рус синфларига ҳам қабуллаш сайт орқали давом этмоқда.

   Мухбир хулосаси:

   Тегишли соҳа мутахассисларининг таъкидлашича мактаб-гимназияларига талаб катта. Мактаб-гимназиялар ўзларига зарур лимитни очиб қўйган, лекин дастлабки ариза берганлардан кўп бўлганликдан тўлиб қолиши мумкин. Агар ўрин бўлмаса қабуллай олмайди. Мактаб раҳбари қанча биринчи синф режаланган бўлса шунча қабуллайди. Ким тезроқ ва биринчи бўлиб ариза берса, ўша оила боласи қабулланади. Шу боис, айтадиганимиз боласи 1-синфга борадиган ота-оналар тезроқ ҳаракатга тушсангиз болаларингизни ўзларингиз хоҳлаган даргоҳда билим олишга эриша оласизлар.

Ҳа, мактабнинг мактабдан ўзгачалиги йўқ. Барчаси бир тизим орқали ўқитилади. «Устози маҳоратлининг истиқболи мустаҳкам» деб таъкидлаганидек, янги технологияни теран ўзлаштирган, билимли тажрибаси мўл заҳматкаш устозлар болаларимизни камолотга бошлайдигани аниқ. Эндиликда вилоят марказининг ҳар бир таълим даргоҳида меҳнат қилаётган бошланғич синф ўқитувчиларига омад тилаб, уларга фарзандларимизни ишониб топширайлик.

  Лаззат САРИБОЕВА.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы