Шаҳар ҳокимлигида ҲОКИМ ГАЗЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШНИ ТОПШИРДИ

595 көрілім

Шаҳар ҳокими Р.Аюпов раислигида ўтган ҳафталик мажлисда кун тартибида уч масала кўрилди. Хусусан, июнь ойида бюджетнинг тахминий ўзлаштирилиши тўғрисида, газлаштириш иншоотларидаги қурилиш ишлари, вилоят ҳокимининг протокол топшириқларининг бажарилиши бориши тўғрисида масалалар тингланди.

   Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича инфратузилма ва коммуникация бўлими раҳбарининг вазифасини бажарувчи Н.Кўпбаев ахборот берди. Маърузачининг баён этишича Туркистон шаҳрини газ билан таъминлаш қурилишининг иккинчи босқичи бўйича қурилиш монтаж ишлари юритилмоқда. Лойиҳа бўйича 28,4 чақиримнинг 28,2 чақиримига газ қувури солинган. Лойиҳа бўйича 11 дона газни тартибга келтирувчи қутичалар тўлиқ ўрнатилган.

 Ясси кичик тумани, Иштиҳат турғун уй массиви турғунларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида 3-чи босқич бўйича қурилиш монтаж ишлари юритилаётганини айтди. Лойиҳа бўйича 115,997 чақирим газ қувури тўлиқ монтажланган. Иншоотни давлат қабулидан ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда. Лойиҳа амалга ошган шароитда 4161 абонент табиий газ билан таъминланади. Шавгар кичик туманига иккинчи босқич бўйича қурилиш монтаж ишлари юритилмоқда. Лойиҳа бўйича 113,231 чақирим газ қувури тўлиқ монтажланган. Қурилиш ишлари 98 фоизга тугалланди. Лойиҳа амалга ошган шароитда 4424 абонент табиий газ билан таъминланади. Маърузачи шунингдек, шаҳар ҳудудидаги ҳар бир кичик туманларда бажарилаётган ишларга тўхталиб, иш режаларини баён этди.

Шаҳар раҳбари Р.Абадули Туркистон шаҳрининг ҳар бир турғунида август ойидан бошлаб ижтимоий карточка пайдо бўладиганлигини етказди. Бу карточка  орқали жамоат кўликка минишга, мактабда бепул таом олишга ҳамда бошқа ҳам тўловларни амалга оширишга имконият бор. Шу сабабли, Рашид Абадули ҳар бир тадбиркорда терминал бўлиш зарурлигини алоҳида тилга олди. Мазкур тизим ҳали ҳам атрофлича тўлиқтирилиб, август ойигача тўлиқ якунлашни топширди. Келажакда ариза бериш, карточкага қандай эга бўлиш йўллари тушунтирилади. Шаҳар турғунлари учун хизмат кўрсатиш арзон ҳамда мақбул бўлади. Бундан ташқари, тадбиркорлик иншоотларни меъморий ёруғлаштириш ишларини жонлантириш зарурлиги ҳам айтилди.

   Йиғилиш сўнггида шаҳар ҳокими йиғилишнинг кун тартибида кўрилган асосий масала табиий газни киритишга бўлимга сусткашликдан ҳоли бўлиб, ишни жадал ташкил этиш зарурлигини топширди. Шунинг-дек, шаҳар аҳолисига бажарилаётган ишлар бўйича ташвиқот ишларини юритишга ҳамда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни тайинлади.

Қуаниш ТАСИБАЕВ.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы