Теги бир туркийлар юрти учун баравар қадрли бўлган жаҳоннинг 8 каромати атанган Х.А.Яссавий мақбараси ўрта аср меъморчилиги санъатининг чўққисидир. Яхлит миллатнинг ягона келажагини ойдинлаб берган Туркистон тўридаги мислсиз тарихий ёдгорлик атрофи ободонлаштирилиб, яшил майдонга айлантирилмоқда. Вилоят раҳбари Ў.Шўкеев мақбара ҳудудига энг нодир дарахт турларини ўтқазишни топширди. Бунда барча ишлар махсус мутахассисларнинг теран назоратида.
Бир йил муқаддам Баку шаҳрида Туркистон вилоятининг делегацияси ЮНЕСКО-нинг жаҳон мероси қўмитасининг 43 сессиясида муҳим шартномаларга эришди. Унда Яссавий мақбараси ҳудудига қурилиш иншоотларининг жаҳон меросига баҳолаш масалалари ҳам кўрилган эди. Айнан шу йиғилишда мақбаранинг атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш бўйича қарор қабулланди.
Вилоят ҳокими драма театр қурилиши майдонини оралаб кўрди. 4 қаватдан иборат бинонинг умумий майдони 9700 квадрат метрни ташкил этади. Барча талабларга мувофиқ замонавий услубда қурилаётган маданий ўчоқда 510 кишига мўлжалланган томошабинлар зали жойлашган. Ақтўбе вилоятининг Туркистонга туҳфаси драма театрнинг қурилиши шу йил кузда якунланади деб режаланмоқда.