Жамиятда содир бўлаётган ҳар қандай шароитдан хабардор бўлиб, элимиздаги долзарб масалаларга фаол иштирок этадиган мустақил жамоат ташкилот – таълим касаба уюшмаси.
Элимизни ташвишга солган COVID-19 иллатига боғлиқ аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёппасига карантин жорий этгани барчамизга маълум. Шу муносабат билан билим масканлари фаолияти вақтинча тўхтатилиб, дарслар онлайн тарзда ўтди. Элни ваҳимага солган касалнинг ҳамкасбларимизга ҳам осон кечмагани ҳақиқат.
Касаба уюшмаси аъзоларини маънавий жиҳатдан қўллаш, аҳлоқий йўналиш бериб, элдаги шароит билан танишиш учун қозоғистонлик соҳа таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси раисаси Айгул Муқашева ҳамда шу соҳанинг юридик ишлари бўйича мутахассиси Райхон Қидирбаева, қозоғистонлик соҳа таълим ва фан касаба уюшмасининг Туркистон вилоят ташкилоти жамоат бирлашмасининг раиси Эркинбек Бахт соҳа мутахассиси Қилибай Бахтжан билан бирга иш сафарда бўлиб, Туркистон шаҳар таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси қўмитасининг раисаси Диана Турманова бошқараётган жамоа ҳамда касаба уюшмаси фаоллари билан шу касаба уюшмаси қўмитасининг “Ўқув услубий марказида” учрашди.
Таълим соҳасида хизмат қиладиган касаба уюшма аъзолари билан бугунда бажарилаётган иш бориши муҳокама қилинди. Фаол касаба уюшма аъзоларининг меҳнатини баҳолаш мақсадида Айгул Муқашева Туркистон шаҳридаги Ҳамза номидаги №2 умумий ўрта мактабининг бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг раиси Бахтиёр Абдураимовга “И.Алтинсарин” кўкрак нишонини топширди. Айгул Мақсат қизи ўз сўзида: “Устозларнинг мақомини ҳимоялашда фидокорона меҳнат қилиб, касаба уюшмаси аъзоларига янги қабулланган Қонунларни, Ҳукумат қабуллаган қарорларни, ечимларни ўз вақтида устозларга ўз даражасида етказиш, интернет саҳифаларига жорий этиб, фаоллик танитиш устозлар учун катта ёрдам” деб, касаба уюшмасининг барча ютуқларини, қонуниятларини тарғиб қилишда Бахтиёр Қаҳҳор ўғлининг ёш авлодга сифатли билим, онгли тарбия беришда самарали меҳнатларини тилга олди. Шунингдек, ҳар бир устознинг меҳнати баҳоланаверишига соҳа касаба уюшмаси мунтазам равишда ҳомийлик қилиб, назорат ҳамда раҳбариятни ҳам кучайтирадиганлигини айтди.
Ҳамкасбимизга тақилган кўкрак нишони шаҳар касаба уюшмаси қўмитаси учун катта фахр, мўл ишонч. Ишончимиз йўлдош, бирлигимиз мустаҳкам бўлсин, ҳамкасблар.
М.КЕНЖЕБАЕВА,
Туркистон шаҳар таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси қўмитаси мутахассиси.