УМР ЎТМОҚДАДИР УМР ЎТМОҚДА

523 көрілім

Отахон шоир Эрназар Рўзиматов қўнғироқ қилиб, Қорачиқ қишлоғида маданият фидойиси, яқиндагина нафақага чиққан эсада жамоат ишларида фаол Мукаррам Аҳмад қизи Қулжонованинг вафот этганлигини етказди. Аллоҳ ҳокисор инсоннинг охиратларини обод қилсин!

   М.Қулжонова узоқ йиллар Туркистон шаҳар маданият бўлимига қарашли Қорачиқ ўзбек халқ театрига раҳбарлик қилди. Ҳам ташкилотчи, ҳам саҳнада рол ўйновчи, барча нуфузли тадбирларда фаол иштирокчи, ўзбек этномаданият бирлашмаси тадбирларида фаоллардан эди. «Туркистон»га обуна акцияларида ҳам доимий қатнашувчи бу аёл қишлоғининг 2000 йиллик тарихий тўйида ҳам кўп хизмат қилди. Машаққати мўл маданият соҳаси равнақига холисанилло ҳисса қўшди. Қишлоқдаги тарихий этнография музейи ишини жонлантириш учун ҳамқишлоқлари билан кўп саъй-ҳаракатлар қилди. Ўтган йили эса маданият соҳасидаги муносиб хизматлари учун Кентов шаҳар ҳокимлиги томонидан нуфузли кўкрак нишони билан тақдирланганди. Уни шоира шифокор Муҳаббат Аматоева қутлаётган чоғида тасвирга олган эдик(- суратда). Вақт ғанимат, умр ғанимат ва омонат экан.

 Ш.МАДАЛИЕВ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы