МЕЪМОРЧИЛИГИ ЎЗГАЧА ИСТИРОҲАТ БОҒИ

476 көрілім

Туркистон шаҳрида қурилиш ишлари карантинга қарамасдан жадал давом этмоқда. Ҳар иншоот олдида режаланган муддатга боғлиқ битириш зарурлиги масъулияти билан аниқ режа бор. Шу ўринда шаҳар аҳолисига таништирмоқчи бўлганимиз алп қурилишларнинг бири «JIBEK JOLY» истироҳат боғи.

   Истироҳат боғи Шимкент шаҳри йўналишидан кираверишда чап қанотда, аниқроғи, Бекзат Саттарханов шох кўчасининг ўнг томонида жойлашган. Қурилиш ишлари битишга яқин, кўламдор лойиҳа 30 гектар майдонни эгаллаган. Жумладан, 12,5 гектари аттракционлар боғи сифатида лойиҳалаштирилган. 5 гектари ҳиёбон бўлса, қолган 12,5 гектари ландшафтли сайргоҳ ҳудуди бўлиб ҳисобланади.

   Жаҳон тажрибаларига суянган ҳолда бунёд этилмоқда дейиш мумкин. Қўшни Россиянинг Краснодар шаҳрида қурилган «Краснодар» истироҳат боғи айнан шундай бунёд этилган. Умумий майдони 22,7 гектар ҳудудни эгаллаб, кўплаган ўзгачаликлари билан жаҳон эътиборини жалб этибди. Кўҳна шаҳардаги боғда ўз хусусияти, янгилиги билан аҳоли кўнглидан чиқади деган ишончдамиз.

   Ажойиб ҳордиқ масканларининг бирига айланадиган эркин сайргоҳ ҳудуди 70 фоизни ташкил этадиган майдон мижозларни ўзига лол этади. Барча жиҳатлар етук режаланган. Кўрки кўз тортадиган ажойиб кўринишлар, ҳордиқ чиқарадиган ўриндиқлар, аркалар, турли рангларда осмонга отилиб, ажойиб кўриниш берадиган фавворалар, кўҳна замонни ифодалайдиган туялар карвони ёдгорлиги каби ажойиботлар мужассамланган. Ёруғлик устунлари ҳам ўзгача майдоннинг 25 фоизини эгаллаган ҳордиқ ўрни ҳам пиёдалар йўлаги, теннис столи, футбол, баскетбол майдонлари, велойўллар қурилган. Болаларнинг эмин-эркин ўйнаб яйрашини таъминлаш борасида турли ўйин майдончалари ҳам мавжуд. «Эртаклар олами» деб аталадиган махсус жой кўзда тутилган. Қолган 5 фоиз келувчилар учун автотуроқ хизматини бажаради. Шунингдек, ичимлик, чой, кофе каби тамадди маҳсулотлари сотиладиган кичик бутиклар ишлайди.

   Истироҳат боғига келувчиларни ҳайратлантирадигани осмон билан талашиб турган баланд эшик бўлиши шубҳасиз. Ҳайрат ила қизиқиб қадам қўйганларни ўзига жалб этадиган яна бир жой марказий майдондаги «Жаҳон чодири»  минораси. Айланмали тошйўл орқали чўққисига чиқсангиз атрофнинг тўрт бурчагига кўзингиз етади. У дурбиннинг кўзгуси каби қаерга қандай иншоотлар жойлашган, қайси майдондан оралашни бошлаган маъқул, деган саволларнинг барчасига жавоб топилади.

   Яна бир ўзгачалиги – сув билан таъминлаш тизими тўлиқ автоматлаштирилиб, кўкаламзорлаштириш жиҳати ҳам пухта бажарилган. Жаҳонда нодир саналадиган дарахтлар, гуллар, арчалар экилган. Завқ-шавқ билан ўйнашга бўладиган майдончалар, томоша қиладиган иншоотлар тизимли равишда қад ростлаган.

   «Минг эшитгандан бир кўрган афзал» дейди доно халқимиз. Шу нуқтаи назардан биз ажойиб истироҳат боғи ҳақида батафсил айтсак ҳам бориб кўзингиз билан кўрганга нима етсин. Кўрганлар ҳам, кўрмаганлар ҳам армонда. Алмати, Ақмўла, Қарағанди вилоятларининг буюртмаси бўйича бунёд этилаётган истироҳат боғи қурилиши поёнига етай деб қолди. Жорий йили фойдаланишга топширилади.

Умитбек БАҒДАТ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы