ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР МУКОФОТЛАНДИ

636 көрілім

Шаҳар ҳокими Рашид Аюпов шаҳарда Фавқулодда вазият пайтида бир ойдан зиёд вақт Туркистон шаҳрига махсус сафарбар этилган 150 га яқин ҳарбий хизматчиларга “Алғис хат” топшириб, тантанали равишда кузатди.

   Жорий йилнинг 16 мартидан бошлаб мамлакатимизда Фавқулодда вазият тартиби жорий этилган эди. 2 апрелдан Туркистонда офат таралишининг олдини олиш бўйича барча куч-ғайратини сафарбар этган ҳарбий хизматчилар шаҳар аҳолиси ёдида қолиши шубҳасиз. Эндиликда Шимкент гарнизонининг №35748 ҳарбий қисми хизматчилари ўз бўлимларига бориб, хизматларини давом эттиради.

   Тадбир давомида №35748 ҳарбий қисм командири ўринбосари, подполковник Азамат Нурмахановнинг маълум қилишича 2 апрелдан бошлаб сафарбар этилган ҳарбий гуруҳ Туркистон шаҳрига келган. Асосий мақсад – Туркистон шаҳридаги блок постларга ёрдам кўрсатиш ва шаҳар ҳудудини зарарсизлантиришдан иборат. Бунга қадар ўзларига тегишли барча ишларни юксак савияда ташкил этганини етказди. Шунингдек, шаҳар раҳбари: “Бу йил элимизда ўрин олган Фавқулодда вазиятга боғлиқ 16 апрелдан бошлаб Шимкент гарнизонидан махсус 250 га яқин ҳарбий хизматчилар келган эди. Улар бугунги кунгача ўзларига юкланган ишларни бажариб, Фавқулодда вазият пайтида шаҳарнинг хавфсизлигини таъминлаб, зарарсизлантириш тадбирларини бажарди. Шаҳар ташқарисидаги 7 блок-постни ва шаҳардаги 2 миллионга яқин квадрат метрда дезинфекция ишларини юритди. Фавқулодда вазият пайтида ҳарбийлар томонидан бизга биринчи навбатда темирдай тартиб зарур, шу ишларни бажаришга ғайрат ила вақт билан ҳисоблашмай меҳнат қилди. Куни кеча Давлат раҳбари элимизда Фавқулодда вазият тугаганлиги ҳақида баёнотидан кейин ҚР Мудофаа вазири буйруғига мувофиқ Туркистон шаҳридан ўз гарнизонларига қайтарилади. Шаҳар аҳолиси  номидан Шимкент гарнизонининг ҳарбий хизматчиларига олқишимни билдираман,-деди шаҳар раҳбари Р.Абадули.

   ҚР Қуролли кучларининг ҳарбий хизматчилари элимиздаги синовли соатларда бизга темирдай тартиб ва мустаҳкам қўрғон бўлди. Ҳарбийлар элимизда ўрин олган вазиятда хавфсизликни таъминлаб, панде- миянинг тарқалмаслиги учун эрта тонгдан то кечгача бенуқсон хизмат қилди.

   Қозоғистон Республикаси Тўнғич Президенти, Элбоши Нурсултан Абишули Назарбаев таъкидлаганидек қуролли кучлар хавфсизликнинг асосий кафолати мамлакатимизнинг эгаменлиги, осойишталиги ва хавфсизлигининг мустаҳкам қўрғони бўлиб қолаверади.

Қуаниш ТАСИБАЕВ.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы