ҚР Бош Вазири Асқар Мамин иш сафари доирасида Шимкент ва Туркистон шаҳарларининг кўлик ва ижтимоий маданий инфратузилма иншоотларининг қурилиш боришини текширди.
Шимкентда Ҳукумат раҳбарига жорий йилги декабрга қадар солиниши кўзланган, ўтказиш қобилияти соатига 2 000 йўловчини ташкил этадиган халқаро аэропорт ва янги йўловчилар терминалининг қурилиш бориши бўйича баён қилинди.
Бош Вазир Туркистонда янги халқаро аэропорт-нинг ҳамда унга борадиган автомобиль йўлининг қурилиш суръати билан танишди. Иншоот вилоят марказидан 16 чақирим жойда жойлашган ҳамда жорий йилги сентябрь ойида фойдаланишга топширилади. Терминалнинг ўтказиш қобилияти йилига 3 миллион йўловчини ташкил этади деб кўзланган.
А.Мамин Конгресс-холл, 7 000 ўринга мўлжалланган стадион, ўқувчилар саройи, бассейни бор спорт мажмуаси, аттракционлари бор шаҳар ҳиёбони, драма-театри, вилоят илмий-оммабоп кутубхона, “Буюк дашт эли” маркази, Х.А.Яссавий музейи ҳамда Тўнғич Президент истироҳат боғининг қурилиш майдонларида бўлиб, Буюк Ипак йўли ҳунармандлари миллий марказининг биносини реконструкциялаш боришини текширди.
Ҳукумат раҳбари ҳар бири 120 хонадан иборат “Rixos Turkestan” ва “Hampton by Hilton” меҳмонхоналарининг, шунингдек, “Sembol construction” турк компанияси солаётган “Карвон сарой” кўп функционалли сайёҳлик мажмуасининг қурилиш бориши билан танишди. Мазкур барча меҳмонхона-сайёҳлик иншоотларини шу йили фойдаланишга топшириш режада бор.
Бош Вазирга “Ҳазрати Султон” музей-қўриғини ободонлаштириш режаси таништирилди.
Қозоғистон Республикаси Бош Вазирининг Матбуот хизмати.
