ОТАЛАР ФОРУМИ КЎНГИЛДАГИДЕК ЎТДИ

492 көрілім

Туркистон шаҳри фахрийлар кенгаши ташкилотчилигида шаҳардаги №21 умумий ўрта мактабида “Ота донолиги – бола учун озуқа” номли шаҳар оталар форуми ўтди.

   Тадбирнинг очилишига шаҳар фахрийлар кенгаши раиси Жарқинбек Қулбайимбетов, №21 умумий ўрта мактаби директори Руслан Стамқулов, мактабнинг “Ғамхўрлик” кенгаши раиси Сағинтай Жузенов, фахрийлар кенгаши аъзоси Шўра Исмўлдаев, шаҳар инсоний капитални ривожлантириш бўлимига қарашли мактаб ўқитувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Анжуманда сўз олган оқсоқоллар отанинг оиладаги мартабаси ва аҳамияти ҳамда бугунги бола тарбияси ҳақида гап юритди.

   Тадбирнинг мақсади – оиладаги ота ва бола ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаш. Миллий урф-одатимизда ота тарбиясининг ўзгача эканлигини тушунтириш бўлиб ҳисобланади.

   Тантанали форум мактаб ҳовлисига кўчат ўтқазиш билан бошланиб, китоб ва ёш олимлар кўргазмаси билан давом этди. Шунингдек, мактаб ўқувчилари тайёрлаган концерт дастури томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы