ШАНБАЛИК ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

490 көрілім

Туркистонда йилнинг муҳим воқеаси бошланди. Энди ҳар ҳафтанинг шанба куни шаҳарда тозалик ишлари олиб борилади. Умумий мақсад гуллаб-яшнаётган шаҳар кўркини янада кўркамлаштириш.

   “Шавгар” кичик туманидаги 1-секторда ҳокимлик ходимлари билан турғунлар иштирокида шанбаликнинг очилиш маросими ўтди. Тадбирда нутқ сўзлаган шаҳар ҳокимининг ўринбосари Жандўс Баирханов барча турғунларни тозалик ишини биргаликда бажаришга чорлади. Иштирокчилар аввал махсус ёйилган дастурхондан таъм тотиб, тозалик ишларига киришди.

   Ялпи шаҳар 32 секторга ажратилган. Ҳудудларга тасдиқланган тегишли соҳа мутахассислари тозалик ишлари билан кўкаламзорлаштириш ишини жонлантирадиган бўлади. Вилоят марказини кўкаламзорлаштириш йўналишидаги шанбалик тадбири ноябрь ойининг биринчи санасига қадар давом этади.

Нуртас КЕНЕСБЕКОВ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы