БАЛОҒАТ ЁШИГА ТЎЛМАГАНЛАР ТАРБИЯСИ ЭЪТИБОРДА

490 көрілім

Туркистон шаҳрида балоғат ёшига тўлмаганлар ўртасидаги ҳуқуқ бузиш профилактикаси билан болаларнинг назоратсиз ва қаровсиз қолишининг олдини олиш, шунингдек, бартараф этиш ҳақидаги тезкор гуруҳнинг иштирокида рейд юритилди.

   Ушбу тадбирга шаҳар ҳокими Р.Аюповнинг 26.02.2020 йилги №110 қарорига мувофиқ қурилган 3 тезкор гуруҳ аъзолари иштирок этди. Гуруҳга Туркистон шаҳри прокуратураси, шаҳар ҳокимлиги, ички сиёсат бўлими, инсоний капитални ривожлантириш бўлими мутахассислари, мактаб директорлари, шаҳар полиция бошқармаси ходимлари ва фахрийлар кенгаши аъзолари жалб қилинди. Кеч соат  21.30 да тезкор гуруҳлар шаҳардаги уч йўналиш бўйича ишга киришди. Биз таркибида бўлган биринчи гуруҳ кафе, тўйхона, ўйинхона интернет клубларига текшириш ишларини юритди.

   Текшириш давомида №22 умумий ўрта мактаб атрофидаги интернет клубдан мактаб ўқувчиларини учратдик. Гуруҳ аъзолари ўқувчиларга тушунтириш ишларини юритиб, тунги вақтда уйда бўлиш лозимлигини огоҳлантирди. Шу пайтда иккинчи, учинчи тезкор гуруҳлар белгиланган минтақанинг осойишталигини таъмин этди.

   Элимиз эртани бўлган ёшларнинг келажагига масъулият билан қараб, имкон даражасида ҳисса қўшиш гуруҳ зиммасидаги катта вазифа. Шаҳримизнинг тунги осойишталиги доирасидаги камолот ёшига тўлмаганлар тарбияси эътиборга олинди. Ушбу ташаббус келажакда ўз давомини топади.

Умитбек БАҒДАТ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы