Б.САТТАРХАНОВ НОМИДАГИ СПОРТ МАЖМУАСИ ҚАД РОСТЛАЙДИ

463 көрілім

   Бекзат Саттарханов номидаги иқтидорли болалар спорт мактабининг янги лойиҳаси маъқулланди. Туркистон шаҳри марказидаги Б. Сат-тарханов шоҳкўчаси бўйида барпо этиладиган 320 ўринли иншоот шаҳарнинг янги қиёфасига мос бўлади.

Иншоот 2021 йилда фойдаланишга топширилади. Муҳташам мажмуа барпо этиладиган майдон ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилади. Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев спорт мажмуасининг лойиҳаси билан танишиб, уни маъқуллади.

Минтақа раҳбари Туркистон шаҳрида амалга оширилаётган ишларни пухталаб, қурувчилар билан учрашди. Бунёдкорлик ишларида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиб, зарурат туғилса, куну-тун иш юритиш зарурлигини таъкидлади.

Туркистонда ўзгача меъморий қиёфага эга масжид ҳам қурилмоқда.

У Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилмоқда.

Шарқ меъморчилигига хос қиёфада барпо этилаётган бино 20 минг квадрат метр жойни эгаллайди. У ерда бир вақтнинг ўзида 5 минг киши ибодат қилиши мумкин. Масжид сайёҳларнинг эътиборини тортиши аниқ. Унда конгресс-холл, никоҳ саройи, 400 ўринли мадраса, кутубхона, ошхона бўлади.

Шаҳардаги маъмурий-тадбиркорлик марказида қурилаётган 38та кўп қаватли уйларнинг ташқи қисми очиқ рангли травертин ва оқиш рангдаги мармар билан қопланмоқда. Бу ишларга туман ва шаҳар ҳокимлари масъул.

Вилоят ҳокими “Темирйўлчилар истироҳат боғи”нинг учинчи босқич қурилиши билан ҳам яқиндан танишди. 15 гектар қурилиш майдонида 200га яқин қурувчи ва 80та техника хизмат кўрсатмоқда.

Ўмирзақ Шўкеев маданий-маънавий марказдаги қурилишни ҳам кўздан кечирди. “Карвон сарой” уй-жой мажмуаси ҳудуди яшилликка бурканиб, велойўл қурилмоқда. Пиёдаларга қулайлик яратиш мақсадида ёритиш мосламалари, ўриндиқлар ўрнатилиб, атрофи кўкаламзорлаштирилмоқда.

“Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси доирасида сайёҳлик масканлари ва истироҳат боғларига “SOS” ускуналари ўрнатилмоқда. У орқали полиция билан алоқага чиқиш мумкин. Х. А. Яссавий мақбараси ҳудудига шундай ускуналарнинг ҳозирча иккитаси ўрнатилди.

Вилоят раҳбари Яссавий мақбараси ёнида қад ростлаган “Этноовул” майдонига ҳам борди. Бу ерда ўрта асрдан бошлаб, кўчманчилар даври ва қозоқ хонлиги маркази кўриниши акс эттирилиб, шарқона бозор ва кўчманчилар овули очилган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы