ТУРКИСТОН БУТУНЖАҲОН МЕРОСИ ШАҲАРЛАРИ ТАШКИЛОТИГА ҚАБУЛЛАНДИ

443 көрілім

   Туркистон шаҳридаги жаҳонга машҳур кўк гумбазли Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси энди сайёҳларнинг қизиқишини янада орттиради. Сабаби, қайта янгиланиш йўлидаги шаҳар Бутунжаҳон мероси шаҳарлари ташкилотига расмий равишда қабулланди.

Энди Бутунжаҳон мероси шаҳарлари ташкилоти (БМШТ) аъзо шаҳарларга ЮНЕСКО-нинг бутунжаҳон мероси рўйхатига киритишнинг аниқ талабларига биноан мослашишга ҳамда уларни бошқариш услубларини такомиллаштиришга ёрдам беради. Шу мақсадда, 2 апрель куни Туркистон шаҳрида Евроосиё Бутунжаҳон мероси шаҳарларининг Х халқаро конференцияси ўтади. Бу конференция Бутунжаҳон мероси шаҳарлари ташкилотининг (БМШТ) шерикчилиги доирасида ташкиллаштирилмоқда.

Умуман, мазкур ташкилот 1993 йили 8 сентябрда Фес шаҳрида (Марокаш) ташкил этилган эди. Ташкилот Бутунжаҳон мероси рўйхатига кирувчи объектини шаҳар бошқаришига алоқадор барча масалалар бўйича жамоавий кенгаш бўлиб ҳисобланади ва ўз ҳудудида ЮНЕСКО-нинг бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган 300 дан зиёд шаҳарлар билан алоқа боғлайди. Мазкур шаҳарларнинг барчасида жами 164 миллиондан зиёд киши истиқомат қилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы