ФАХРИЙЛАРГА ҒАЛАБА ҚУТИЧАЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ

414 көрілім

Туркистон шаҳрида “Самрұқ-қазына” миллий равнақ жамғармаси компаниялар гуруҳининг Улуғ Ватан уруши ва фронт орти фахрийларига кўмак кўрсатиш мақсадида йил сайин давом этиб келаётган “Ғалаба” ижтимоий хайрия лойиҳаси ўтди.

   Махсус лойиҳани амалга ошириш Қадир Сирлибеков раҳбарлик қиладиган Туркистон станцияси жамоасига юкланди. Ушбу тадбир шаҳар фахрийлар ташкилоти қўллови билан ўз даражасида амалга оширилди.

   Ташкилотчилар тайёрлаган ёрдам қутичаларини олиб Улуғ Ватан уруши фахрийлари билан фронт ортида хизмат қилганлар уйларига борди. Асосий мақсад – осуда ҳаёт туҳфа этган фахрийларимизга эл номидан олқиш айтиб, байрам кайфиятини туҳфа қилиш. Шунингдек, айни пайтда жаҳонда ва элимизда давом этаётган коронавирус офатининг олдини олиб фавқулодда вазиятлар талабларини сақлаш ҳам эътиборга олинди. Энг аввало ташкилотчилар Ўтепберген Қуанишбаев фахрий отамизнинг хонадонида бўлиб ёрдам қутичаларини тортиқ этди. Учрашувда шаҳар станцияси поезд қабулловчиси Алишерхан Алдияров фахрийга эзгу тилагини етказди. Ўз навбатида Ўтепберген Қуанишбаев тадбир иштирокчиларига миннатдорчилигини билдирди. 

   – Янги йил, ўтган сайлов мавсуми доирасида бажараётган ҳаракатларингиз баракали бўлсин. Биз ўз элимизга, еримизга хизмат қилдик, ҳозир шу хизматимиз самарасини Сизлар – ёшлар орқали кўраяпмиз. Шунинг учун олқиш айтаяпман. Келажагимиз – ёшлар қўлида. Шу боис меҳнат қилингизлар, элимизни ривожлантирингизлар, менинг фотиҳам шу бўлсин,- деди фахрий қувончини яшира олмай.

   Сўнгра тақдир йўли ўта оғир бўлган, атиги 4 ёшида етимлик жабрини кўрган фахрий Абжаппар Дайрабайули хонадони бўлди. Шу зайлда кўксини ватан учун ўққа тутган, манглай терини эл учун тўккан бир уруш, олти фронт орти фахрийлари уйларига ёрдам етказилди. Жами 40 фахрийнинг уйига шундай қутичалар улаштириладиган бўлади деди тадбир ташкилотчилари. Тадбирнинг мақсади бугунги жамиятни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий қадриятларни тарғиб қилиш, тарихга ва фахрийлар қаҳрамонликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга қаратилган ажойиб ташаббус бўлиб, ёшлар учун ҳаводай зарур эканлигини фахрийлар ташкилоти раиси ўринбосари Пернетай Дўсибеков алоҳида ҳаяжон билан ифодалади.

   Жорий йили шаҳар ҳудудидаги Улуғ Ватан урушига иштирок этган ва фронт орти фахрийларига ҳурмат кўрсатиш темирйўлчи ёшлар зиммасида эканлигини, уни охиригача тизимли тартибда ўтказиб, кўнгилдагидек амалга оширадиганликларини шаҳар станциянинг меҳнатни муҳофазалаш муҳандиси Лаззат Рисбоева етказди. Тадбир поёнида ташкилотчилар кексаларимизга бардамлик, мустаҳкам саломатлик, узоқ умр тилаб, ёшлар номидан миннатдорчиликларини етказди.

Ақберен АМАНГЕЛДИ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы