ЯНГИ ТАРКИБДАГИ ДАСТЛАБКИ СЕССИЯ ЎТДИ

419 көрілім

Шаҳар ҳокимлигида еттинчи чақириқ Туркистон шаҳар маслаҳатининг биринчи сессиясининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Тадбирга шаҳар ҳокими Р.Аюпов, шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясининг раиси С.Арисбеков, шунингдек, сайловда ғалабага эришган шаҳар маслаҳатининг янги депутатлари иштирок этди.

Тадбирда етти масала киритилиб, шаҳар маслаҳатининг биринчи сессиясининг  кун тартиби тасдиқланди. Қозоғистон Республикасининг 2001 йил 23 январдаги №148-II “Қозоғистон Республикасининг маҳаллий давлат бошқариш ва ўзини-ўзи бошқариш тўғрисида” қонунининг 18-бобига мувофиқ шаҳар маслаҳатининг биринчи сессиясининг раиси бўлиб депутат Тажибек Мусаев, ушбу қонуннинг 19-бобига мувофиқ шаҳар маслаҳатининг котиби бўлиб Мақсат Танатаров, маслаҳатнинг навбатдаги сессиясининг раиси бўлиб Ғаппар Сарсенбаевлар депутатларнинг якдил овоз бериш натижасида сайланди. Шаҳар маслаҳатининг доимий комиссияларини ташкил этиш ва раисини сайлаш тўрт йўналиш бўйича амалга ошди. Яъни биринчи йўналишда бюджет, иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт, бозор муносабатларини амалга ошириш масалалари бўйича комиссия таркибига депутатлар Тажибек Мусаев, Сакен Хандиллаев, Ўғилжон Васитова, Даурен Танирбергеновлар киритилиб, раиси бўлиб Тажибек Мусаев сайланди. Иккинчи йўналишда маъмурий ҳудудий жойлаштириш, қурилиш ва коммунал хизмат кўрсатиш соҳалари, депутатлик вакиллик ҳамда этика, ташкилий ҳуқуқни таъминлаш бўйича комиссия таркибига депутатлар Сулеймен Аристанов, Ғани Мендибаев, Дарин Жаппарқул, Арин Мансуровлар киритилиб, раиси бўлиб Сулеймен Аристанов тасдиқланди. Учинчи йўналишда ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш, таълим, фан, маданият, ёшлар иши, туризм – спорт тарихий меросларни ҳимоя қилиш бўйича комиссия таркибига депутатлар Ғаппар Сарсенбаев, Рая Ибадуллаева, Нурсултан Жусипбаев, Ғалимжан Худияров киритилиб, раиси бўлиб Ғаппар Сарсенбаев сайланди. Тўртинчи йўналишда табиат ҳимоя қилиш ва экология масалаларига Жамила Сулейменова, Айгул Тилепова, Жансерик Жуман киритилиб, раислигига Жамила Сулейменова муносиб деб топилди.

Тадбирда шаҳар ҳокими Рашид  Абадули сўзга чиқиб, янги депутатлар билан бажариладиган ишларнинг жуда кўплигини таъкидлаб, улкан ишлар уддасидан чиқиш йўлида самарали меҳнат қиладиганликларига ишонч билдирди ва барча депутатларга омад тилади. “Nur Otan” партияси Туркистон шаҳар бўлими раиси, шаҳар ҳокими Рашид Аюпов раислигида сиёсий кенгаши бюроси йиғилишида 15 номзоддан иборат рўйхат тасдиқланиб, шаҳар маслаҳатининг еттинчи чақириқ депутатларини рўйхатга олиш учун ҳудудий сайлов комиссиясига йўлланган эди.

Натижада шаҳар маслаҳатининг депутати бўлиб бошланғич партиядан 15 номзод, “Ақ жол” партиясидан бир номзод сайланди. Шу зайлда маслаҳатдаги “Nur Оtаn” партияси фракциясининг таркиби 60 фоизга янгиланди. Ўртача ёши – 41

Хулоса қилганда шаҳарнинг яхши ютуқларга эришиши йўлида шаҳар аҳолисининг фаровон ҳаёт сари ривожланишида тер тўкишга ғайрат камарини боғлаган шаҳар маслаҳатининг еттинчи чақириқдаги депутатлар рўйхати қуйидагича бўлди.

“Nur Otan” партияси:

Хандиллаев Сакен Мирзанули

Жаппарқул Дарин Кўлбайули

Танатаров Мақсат Асилбекули

Танирбергенов Даурен Рахимули

Мусаев Тажибек Қалманули

Сарсенбаев Ғаппар Амантайули

Тилепова Айгул Ўтегенқизи

Жусипбаев Нурсултан Умбетули

Мендибаев Ғани Мақсутули

Васитова Ўғилжон Собиржонқизи

Сулейменова Жамила Тўреханқизи

Аристанов Сулеймен Турсинбайули

Худияров Ғалимжан Батирханули

Жуман Жансерик Бауржанули

Ибадуллаева Рая Серикбайқизи

“Ақ жол” партияси:

Мансуров Ардақ

Умитбек БАҒДАТ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы