САЙЛОВ КУНИ 135 ЧАҚАЛОҚ ДУНЁГА КЕЛДИ

420 көрілім

Сайлов куни вилоятда 135 чақалоқ дунёга келди. Сутка давомида 63 ўғил, 72 қиз бола туғилди. Яъни бу куни одатдагидан икки баравар кўп гўдак туғилди. Вилоят жамоат соғлиқни сақлаш бошқармаси буни илгари бўлмаган ҳол эканлигини, ўзига хос рекорд ўрнатилганини маълум қилди. Янги туққан оналар билан норасидаларнинг аҳволи яхши.

   Сайлов куни дунё эшигини очган гўдаклар қаторида Сайлов, Сайловгул, Нурсултан, Қасим-Жўмарт исмлари кўплаб учрайди. Вилоят туғруқхонасида ҳомиладор ва туққан аёллар эрталаб 7.00 дан бошлаб овоз берди. Вилоят бўйича туғруқхонада ётган 300 дан зиёд аёл сайловга иштирок этди.

   Умуман, Туркистон вилояти бўйича йилига 100 мингга яқин гўдак дунёга келади. Бу республика бўйича энг кўп кўрсаткич. Минтақада сутка давомида тахминан 50-60 норасида туғилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы