ЮНУС ҲОЖИ МАҚСУДИЙ ВА ЎЗБЕК МИЛЛАТЧИЛАРИ ХУСУСИДА

575 көрілім

Китоблар бизга турли шароитда, турли йўллар билан етиб келади. Илгариги халқаро китоб почтаси, халқаро «Китоб бюллетени», Халқаро даражадаги китобсеварлар нашри – «Китоб жарчиси» газетаси йўқ. Зарур китобларни излаб топиб, халқаро почта орқали олишнинг ўзи машаққат. Суҳбат мавзуимиз Юнус Мақсудийнинг «Улуғлар даврасида» (фан. 1994) деб номланган мемуар рисоласи Туркистонда каминанинг ташаббуси билан ташкил қилинган «Туркийзабон халқлар кутубхонаси» орқали менга етиб келди. Тошкентда ташкил этилган «Туркистон автоном республикаси» (1918.04-1920.09.) даври воқеаларини қамраб олган китоб. «Ўзбек – ўз оғам, қозоқ – кўз оғам», деб, ўзаро қадрлайдиган, илдизи Олтин Ўрдадан – Ўзбек хонидан бошланадиган қардош икки миллат, икки халқ тотувлигининг ажойиб уйғунлашган палласи – «Туркистон Республикаси» даври. Китоб мени тарих қаърига етаклади. Мутолаа қилар эканман туркий халқлар миллатчилиги ҳақида ширин хаёлларга чўмдим.

Бугунги кунда Она замин таҳликали паллани бошидан кечирмоқда. У ўз бағ- ридаги барча фарзандлари, тирикчилик соҳибини асрай олмайдиган даражага яқинлашиб келмоқда. Инсониятгина эмас, умуман жон-жонивор ҳайвонот олами хавф остида. Инсон зотининг она заминга хиёнатидан сон-саноқсиз ядровий, бактериология қуроллари ишлаб чиқарилди. Ўта қалтис синовлар ўтказиб, андармон бўлмоқда. Табиий хавф ўз йўлига, инсониятга инсониятнинг ўзидан сунъий хавф туғилмоқда бугунги кунда. Вафоти олдидан ислом динига ихлос қўйган мутафаккир Толстой «Аслида инсоният зоти ўз қабрини ўзи қазади…» деб айтганида ҳақ эди.

Ҳар юз йилда қудратли мамлакатлар курраи заминдаги таъсир доирасини ўзгартириб келгани ҳаммага маълум. Илгари юз йил чегарасида – икки аср чорраҳасида ер шари турли силсила инқилоблар шоҳиди бўларди. Давлат тўнтарилиши, кескин кураш, инқилоб орқали курраи заминни қайта тақсимлаш – уларнинг ягона мақсади!

ХХ аср билан хайрлашган инсоният ХХI асрнинг 20 йилида бирон бир кунни тинч осойишта ўтказмади, десак, ҳақиқатга яқиндир. Жаҳоннинг турли чеккасида кунига бир хавфли олов лов этиб ёниб, ўқ отилмаган кун йўқ. Қайта тақсимлаш инсониятни наслига, динига кўра ажратишга олиб келади. Америка, Хитойнинг кучайиши, Россиянинг бир пайтлардаги империяни шакллантириш орзуси, Европанинг демографик кексайи- ши – ушбу муаммога сабаб бўлмоқда.

Турк ҳоқонлиги даврида, Чингизхон ҳукмронлиги замонида, Олтин Ўрда пай- тида бирга юриб, бирга ўсган, тарихи, томири ягона – туркий мамлакатлари, туркий миллат-элатлари ерига, ери орқали элига хавф, таҳдид туғилаётгани кўзи очиқ, виждони уйғоқ ҳар бир инсон қалбига ваҳима солиши муқаррар. Шундай оғир паллада туркий давлатлар – турк давлатлари саммитида туркий халқлар интеграцияси ҳақида кўп айтилиши анъанага айланди. Туркий миллат-элат- ларнинг йўқолиб кетганлари ҳам бор. Туркий халқнинг бир бутоғи, бир пайт- лари Туркистон минтақасидан – Чўрноқ аҳоли манзилидан кўчган туркийларнинг бир бутоғи – шўрлар қолдиғи атиги 10 минг атрофида. Улар Новосибир, Кемер минтақасини макон тутади. Китоб нашри, мактаби йўқ. Маорифи йўқнинг тили ҳам йўқликка маҳкум деса бўлади. «Тили йў- қолган миллатнинг ўзи ҳам йўқолади» (А. Байтурсинули). Туркистон минтақасида «Шорнақ» топоними сақланиб, элатнинг ўзи йўқолиб кетаверадими? Бошини хавфга тикиб ўтирганлар фақат шўрлар эмас, туркий халқларнинг анчасига муштарак бу хатар. Ҳатто барчасига ҳам хавфли дейиш мумкин. Бу дажжолдан қутулиб, ҳар бир туркий миллат ўз ерига ўзи эга бўлиб қолиши учун уларга нима керак? Энг аввало, уларга зарури – миллий онг! Миллий онг миллат бўйича, миллат идрокига тўлиқ сингиши учун мил- латчилик керак ҳар бир миллатга. Ҳар бир миллатнинг миллатчилиги шундан кейин яхлит туркийликка етакласа керак, эҳтимол. Бу мумкинми? ХХ аср бошида мумкин бўлган. ХХ аср бошида туркийлар тўлиқ уйғонган. Озодликни орзу қилган. Мустақилликка интилган. Озодликка интилиш, аввало ҳар миллатнинг мил- латчилигидан туғилади. Ҳар миллатнинг, барча миллатнинг миллатчилиги тарихий томирини таниб-билишга ундайди. Тарихий томирини таниган миллатчи миллат – яхлит туркийликни қўллайди. Миллатчиликнинг ҳам, туркийчиликнинг ҳам ўз мафкураси мавжуд эди. Мафкура кераксиз нара, деб «башорат» қилишди кимлардир. Мафкурасиз миллатнинг миллат бўлиб ривожланиши, мафкурасиз миллатларнинг илдизини топиб, туркий тотувликка, бирдамликка етиши мумкин эмас. Қозоқ Алаш ўрдаси – миллатчилик мафкураси яратувчилари. ХХ аср бошида қозоқ зиёлилари қозоқ миллатчилиги даражасига ета олди. Ўзга туркий миллат-элатлари ҳам ўз элларида миллий мафкуралар юритди. Татар Г. Исҳоқий, М. Султанғалиев, бошқирд Ахметзаки Уалиди, қозоқ А. Бўкейхан, А. Байтурсинули, ўзбек Фитрат, А. Авлоний, Чўлпон, олисдаги оғайнимиз саха юртидан чиққан Кулаковский, ҳар миллатнинг миллатчи дарғаси! Миллий мафкурани бунёд этувчи буюк шахслар! Улар ягона миллат дои- расида чекланмади, кифояланиб қолма- ди. Империяга айланган қардоши – Туркияга суянди. Туркияни ХХ аср бошида беш қудратли давлат тақсимлаб улгурган паллада қозоқ Мағжан «Олисдаги бову- римга» деб йиғлаб, куюниб, шеър-хат, ўлан билан мурожаатнома эълон қилди. Ўзбек Чўлпон (Абдулҳамид Сулаймонов) турк бовуримиз Хазор давлати каби талон-тарож бўлиб, тарқаб кетадими, қайдам, деб, фарёд қилганида оҳи кўкка етди. У ўланини бир пайтлардаги Хазория (бугунги Каспий денгизи) ёқасида ёзди. Таги бир турк фарзандлари шу тарзда тўзиб кетаверамизми, бирлашайлик, дейди у. 1937 йили Мағжанни, Чўлпонни, бошқа миллатчилар билан бирга олиб кетгилиши сабаби – туркий тилдошларнинг бир- лашиш ғоясини кўтаргани. Туркийчилик мафкураси нуқтаи назари асосчиларнинг бири – Қримдан чиққан Исмаил Гаспа- рали! Яна бири – Зиё Гўколип! Исмоил Гаспарали (1851-1914) «Таржимон» газе- тасини нашр қилиб, барча туркийларга жар солди. Рафиқаси Бибизуҳра машҳур Ақчуриннинг опаси. У ҳам туркийлик ғоя- сига ҳаётини бахшида этган мукаррам инсон. Бовури Ақчурин орқали уларнинг оҳи Туркияга бориб етди. Муҳаммаджон Сералин (у ҳам туркистонлик) Троцкийга ўзи чиқарадиган «Ай, қап!» журналида Гаспарали вафотидан қайғуриб, таъзия- ёднома ёзгани маълум. Демократ ёзувчи – журналистнинг «Ай, қап!» журналининг ҳамма сонлари Туркиядаги аҳволини баён қилиб, туркийликка даъват этганлиги ҳақиқат. «Туркийчилик асоси» назариясини асослаб ёзган Зиё Гўколип ХХ аср бошида Туркистонга махсус ташриф буюриб, улкан туркийчилик йиғилишини ўтказган. (Бу иморат яқинда бузилиб кетди) Мустафо Чўқай билан мустаҳкам алоқада. Мустафо Чўқай – туркчилик ғоясига ўла-ўлгунча содиқ қолган азиз ва мўътабар инсон. Туркистон ҳудудида туркийчи янги бўғин ёшлар тарбиячиси – Содиқ Ўтегенов. Туркияни беш қудратли мамлакат тақсимга солганидан дили вайрон Содиқ минтақа бойларидан олтин ёмбиларини тўплаб, русча саводхон, билимдон Мустафо Чўқайни сарбон тутиб, Туркиянинг Россиядаги элчиси Ўрхон пошога топшириш ниятида Санкт-Петербургга боради. Қардошлик ёрдами.

ХХ аср бошида туркий юртнинг ҳар бир миллат-элати уйғонди, деган хулосага келамиз. Ҳар бир миллат миллий онгга, зиёлилари миллатини миллатчилик чўққисига етаклади. Шу билан бирга туркийчилик ғоясига ҳам эришди, деб ҳисоблашимиз керак. Фидойи профессор, Алашўрданинг сарқити, миллатчи руҳ соҳиби Бейсембай Кенжебайулининг ХХ аср бошидаги қозоқ адабиётини «Миллий уйғониш» адабиёти деб аташи ҳам шу жиҳатдан. ХХ аср бошидаги туркийчилик ғояси ҳақида иккинчи босқич талабаси мана бизни «Ай, қап!», унинг давомини «Овул» газетасида ёзиб, баён этиб бергани ҳам ўша ардоқли устоз! ХХ аср бошидаги туркий юртдан ҳисобланадиган ҳар бир миллат-элатнинг миллатчилари ҳақида фикр юритмоқчиман. Биринчи навбат – ўзбек биродарга! Ўзбек – ўз оғам!

ХХ аср боши – Осиё қитъаси учун инқилоб даври. Айниқса, туркий миллат элатлари ХХ аср бошида ўзгача исён руҳини бошидан кечирди. Россиянинг туркий миллат элатларига тазйиқи ил- гаргидан ҳам кучайди. Ҳар қандай тазйиқ норозиликни юзага келтириши маълум. Шу нуқтаи назардан олганда Россиянинг Туркистонга тазйиқи Туркистон халқлари- нинг норозилигини уйғотди. Туркистонлик туркий халқлари ҳам шу тазйиқ туфайли қозоқ, ўзбек, қирғиз, туркман миллати сифатида алоҳида-алоҳида миллий уйғо- ниш юзага келди. Уйғониш миллатчилик қиёфасида ифодасини топди. Миллатчи- лик роса пишиб-етилгач, туркийчиликка уланиб кетди. Ўзбек адабиётидаги Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Элбек, Ғулом Зафарий, Абдулла Авлоний, Боту, Ғози Юнус, Ваҳдуд Маҳмуд каби адабиётшунос олим, шоир-ёзувчилар ХХ аср бошидаги ўзбек миллатчилари. Дастлабки, «Туркистон мухторияти» (1917.26.ХI – 1918.02.) давлат тузилмасида (пойтахти Тошкент) қозоқ миллатчилари билан бирга юқорида номлари қайд этилган ўзбек миллатчи шоир, ёзувчи-олимларининг ҳам таъсири кам бўлмаса керак.

Ўзбек миллатчилари тақдири кўп ҳолларда ўзаро муштарак. Қишлоқда имомдан савод очади, мадрасада ўқийди, жадидга тушади, баъзилари Истамбул ошиб ўқийди. Албатта, ўқишнинг анъанавий тизими илгари қадим бўлиб келгани маълум. Қадимнинг кўп афзалликлари мавжуд. Биз жадидни улуғлаймиз деб қадимга тупроқ сочгандек алфоздамиз. Бу тўғри эмас. Ўзбек ва тожик совет адабиётининг асосчиларидан бири Садриддин Айний, туркман адабиётининг йирик намоёндаси Берди Кербабаев, қозоқнинг улкан ёзувчиси Сабит Муқанов, бошқирд оқини Сайфий Қудаш қадимни калака тарзда танқид этганида шўро мафкураси тантана қилади. Уларнинг бу ҳаракати улкан хатолик. Нега?

Авваламбор, қадим-тарих қаъридан келаётган билим уммони. Ўтмишдан воз кечамиз, деб, туркий халқлар ўша ўрта асрдан – Олтин Ўрда давридан бошлаб давом этиб келаётган тизимли билимидан жудо бўлиб қолди. Шу боис, рус ориенталистлари ХХ аср бошидаги туркий халқларнинг ҳаммасини ёппасига икки фоизигина саводли эди. Ажратиб, ўзларига қулай, бизга – туркий халқларга самарасиз ғояни жорий этди. Бу босқинчи элнинг мазлум эл бўйнига илган ғоявий сиёсий қамали!

Жадидчилик – давр янгилиги эканлигига шубҳа йўқ. Лекин, қадимдан жадидчиликка азалдан келаётган билим сарчашмасидан бутунлай узиб ташламай ўзаро уйғунлаштиришса бўларди. Қадим билан жадидчиликни эт билан тирноқни ажратгандек айириб ажратиб ташлагач, халқ бир-бирини, ҳатто ўз-ўзини тушунмай қолди. ХХ аср бошида халқнинг бир қисми «қадимчи», яна бири «жадидчи» бўлиб, тарқоқ йўлларни танлай бошлади. Бутун бир миллатнинг иккига бўлиниши кейин шўро ҳамда Россия ҳам жадидчиликни қўллагани маълум. Демак, ХХ аср бошида қадимги жадидчиликка йўл берилиши мафкуравий тазйиқ орқали амалга ошганини кўрсатади. Ўзбек миллатчилари энг аввало маорифчилар. Татар маорифчилиги тепасида турган Шаҳобиддин Маржоний Бухорода таҳсил олганини назарда тутсак, Туркистонда қадимнинг анъанавий мактаби бўлганини англаймиз. Татар олими Мунир Юсупов: «аср бошларида Бухоро ислом маданиятининг асосий марказларидан бўлган ва Истамбул ҳамда Қоҳира билан бир сафда ўз мадраса, сўфийлик биродарлиги (тариқати), бой кутубхоналари билан шуҳрат қозонган» деб ёзади. Шу қадар нуфузли билим қадим орқали амалга ошиб жаҳонга тарқалган эмасми?! Аммо, маълум бир вақт ўтгач қадим жадидчиликка ўрнини берди.

Ўзбек миллатчилари жадид тарафдорлари эди. Ўзбек олими Саидакбар Аъзамхўжаев Туркистонда миллий озодлик ғоясининг шаклланиб, ривожланишига ўзгача таъсир кўрсатган ижтимоий-сиёсий оқимнинг бири – жадидчилик бўлди, деб ҳисоблайди. Биз ҳам шу фикрга қўшиламиз. Ўзбек миллатчилиги тақдири, улар қурган ташкилотларнинг тарихи бугунги кунда Н. Каримов, Э. Каримов, С. Қосимов, С. Ахметов, Б. Дўсқораев, Х. Болтабоев, Х. Қудратуллаев каби олимлар томонидан атрофлича тадқиқот қилин моқда. Ўзбек миллатчилари тақдири бугунги кунда Туркия, Эрон, Афғонистон, Япония адабиётчиларини ҳам қизиқтирмоқда. Демак, ўзбек миллатчилиги – ХХ аср бошидаги туркий халқлар тақдиридаги оламшумул воқеа бўлганидир.

Ўзбек миллатчилигини ўрганиш ва ўргатишда воқеага шоҳид бўлганлар – кўз кўрганларнинг хотираси алоҳида бир дунё.

Хотира – мемуарнинг бир қисми – ички жанр сабоғи. Имконича, адолатпарвар бўлишга оид жанр намунаси. Қозоқда Алашўрда вакилларининг, ўзбекда ўзбек миллатчиларининг 1937 йили отилиб кетганини эсга олсак, ўтган 70 йилда улар хотирасидан хабардорлар камаядиганлиги, ҳатто бўлмаслиги табиийдир. Алашўрда ҳақида профессор Бейсембай Кенжебайулининг 70-йиллари эсдалик-портрет ёзиб қолдириши маънавий мардликдир. 1904 йили ту- ғилган Б. Кенжебайули қозоқ миллатчиларининг оқланишига ҳеч шубҳа қилмаган фидойи шахс. Аммо, у кунларга етаманми, йўқми, деган шубҳа 1970-71 йиллари довюрак олимнинг қўлига қалам олишга мажбур қилди. М. Дулатули, М. Жумабайули, Ж. Аймаутули ҳақида ажойиб эсда лик-портретлар ёзиб қолдирди. Буюк устоз, юраги кенг олимнинг «Устоз», «Теран денгиз», «Камоннинг ўқидек мисли…» номли эсдаликларини ўша пайтдаги «Жас ленинши» газетасида эълон қилдик. У ўз даврида адабиёт жамоатчилигининг муҳаббатини қозонди. Профессор Шерияздан Елеукенов (ўзга олимлар) ўзининг миннатдорчилигини қуйидагича маълум қилган: «Билмас эканмиз, оғамиз индамай юриб Алашўрда тўғрисида хотираларини ёзиб, архивига тўплайверган экан… Ғабекенга (Ғ. Мусирепов) эртами-кечми Алашўрда оқланиши мумкин. Эсдалик ёзиб қўявермайсизми? – деганимда: “Бу- харинни ҳам оқламоқчимисанлар ҳали?”, деган эди маънодор қилиб.

Шу каби билимдон инсон Ғалим Ахмедовнинг «Алашўрда» номли хотира асарини ҳам шу зайлда зўр эҳтиром билан тилга олардик.

Ундан ташқари, Зейтин Ақишевнинг бир-икки хотира асари дунёга келди. Абдилда Тажибаев Жусипбек Аймаутов ҳақида қисқа эсдалик эълон қилди. Мағжан Жумабайули руҳлари олдида узр сўраб, таскин сўзларини изҳор этди.

Буларнинг ҳаммаси 1937-38 йиллари отишга ҳукм қилинган, узоқ йиллардан сўнг оқланган қозоқ миллатчиларини танишнинг, танитишнинг, ўрганишнинг бир дебочаси эди. Кейинроқ Алашўрда ташкилотини ташкил қилган қозоқ миллатчилари фуқаролик шахси, адабий мероси батафсил, атрофлича тадқиқ қилинди. Табиий қонуният. Ҳолбуки, воқеага шоҳид бўлганларнинг хотираси кўнгилда алоҳида илтифот туғдириши аниқ.

Ўзбек олими Юнус ҳожи Мақсудийнинг «Улуғлар даврасида» китоби ҳам эсдаликлардан иборат. Эсдалик китоби: «ХХ аср ўзбек адабиётининг уйғониш даврида Фитрат, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Ғулом Зафарий, Абдулла Авлоний, Боту, Ғози Юнус, Элбек, Вадуд Маҳмуд каби истеъдодли адиблар етишиб чиқдилар» (3-бет) деб бошланади. Давоми: «Афсуски, уларнинг баъзилари бевақт ўлимдан, баъзилари гуноҳсиз жазодан маҳв бўлдилар» (3-бет), дейди. Дарҳақиқат, ўзбек миллатчи- лари қандай қилсак ўзбек миллатини мустақилликка олиб чиқамиз, шу йўлда Алашўрда, балки Эдил, Урал ташкилотлари билан алоқа ўрнатишимиз керакми, туркиялик ёш турклар ташкилотидан қандай фойда бор? – деган саноқсиз саволлар гирдобида ҳаёт кечирди. Ўзбек халқини саодатга бошлагиси келди. Ю. Мақсудий ўзининг «Улуғлар даврасида» (фан. 1994) номли мемуар китобида юқорида номлари зикр этилган ўзбек миллатчиларини қачон, қаерда, қандай шароитда кўрганини, қандай вазиятда маслак дош бўлганини хотирлаб ёзади. Ёзганда ҳам Олим Аҳмедов каби уларни маълум бир сиёсий ташкилот, ижтимоий шароитга боғлиқ тўплаб ёзмайди. Б.Кенже- байули каби уларни алоҳида айтмаса, учрашувига, суҳбатнинг ичида бўлишига мувофиқ икки, уч шахсни ажратиб олиб, вазиятга доир суҳбат юритади. Буни мемуар моҳияти бисёр асарнинг мазмунидан ҳам билиш мумкин. «Улуғлар даврасида», «Қодирий, Чўлпон ва бошқалар», «Вадуд Маҳмуд ва Чўлпон», «Абдулла Ала вий ва Чўлпон», «Оҳанраболи ин- сон», «Аҳмаджон косиб ва Абдулла Қодирий», «Гуноҳсиз гуноҳкорлар», «Одам балоси ичида» сингари шахсий эсдаликлардан иборат.

Барча мақолалар – жонли эсдалик, хотира, шунингдек, асарнинг охирига «Гуноҳсиз гуноҳкорлар», «Одам оласи ичида…» деб аталадиган икки мақола қўшиб берилган. Ўзга дунёнинг ҳаммаси эсдалик. Қуйидаги икки мақола эса сал ўзгача кўринишда. “Соғиниб, эсдалик ёзган олим пировардида миллатнинг ушбу улуғ фарзандлари ҳақида ёзиб, уларни оттирган кимлар?” деган саволга жавоб излайди. «Гуноҳсиз гуноҳкорлар» мақоласи профессор Р. Сафаровнинг «Тошкент ҳақиқати» газетасида (21 ноябрь) эълон қилинган «Хўрликдан ўлим тансиқроқдир» номли мақоласига боғлиқ хулоса қи- лади. «Одам оласи ичида…» мақоласида қорақалпоғистонлик профессор Сирожиддин Аҳмедовнинг «Санъат» журналида эълон қилинган «Чўлпонни ким сотган?…» (1990, №11) мақоласига кўра мушоҳада  юритилган. Бунга қадар  ўзбекнинг машҳур фарзандлари ҳақида ўтмишдан эсдалик айтиб келган Ю. Мақсудий сўнгги икки мақолада ўша ардоқли мутафаккирларни судлатган, туҳмат қилиб оттирган ким эди? – деган саволга жавоб излайди. Топади. Ачиниб ёзади. Шу боис олдинги бўлимдаги эсдаликларга сўнгги икки мақола органик нуқтаи назардан уйғунлашиб, мувофиқлашган. Ҳамда мемуар асарнинг муқаддимасига айланиб мувофиқлашган.

Хуллас, Юнус ҳожи Мақсудийнинг «Улуғлар даврасида» номли асари ўзбек миллатчилари тақдирини ме- муар нуқтаи назардан нақд, таҳлилий айтиб берган, тадқиқотчиларга кўп ёрдами тегадиган (тегиб келаётган) бебаҳо рисола. Таҳликали даврда ноҳақ туҳматга учраб, отилиб кетган ўзбек миллатчилари оқлангач, уларнинг руҳи олдидаги инсоний бурчини ҳалол адо этган, деб биламиз.

Суҳбат давомида ХХ аср бошидаги туркий халқлар миллатчилигини атрофлича баён этдик. Ўзбек миллатчилигига алоҳида тўхталдик. Энди ХХ асрдан бугунги кунга келиб, гапимизни мухтасар этайлик. Бугунги кунда туркий халқларга ўша ХХ аср бошида туркий тилли халқлар, миллат элатлар зиёлилари эришган туркийлик хислати етишмайди. Туркий халқларни тотувлаштирадиган туркийликка эришиш учун туркийларнинг ҳар бир миллати, элати, каттаси ҳам кичиги миллатчилик чўқ- қисига қайта кўтарилиши зарур. Миллатчиликни туркий миллат-элатлари кечаги шўро даврида йўқотиб қўйди. Бугун туркий миллатчилигини ҳар бир миллат элат қайта топса, демак туркийчиликка эришадиган кун ҳам олис бўлмайди.

Қозоқчадан
Шомирза МАДАЛИЕВ таржимаси.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы