ФАРҲОД АКА ОБУНАДА ФАОЛ

400 көрілім

ёки Кентов шаҳри юбилейига ҳамоҳанг

Кентов шаҳри 65 ёшга тўлмоқда. Шаҳар ҳокими Даурен Махажанов тавсияси билан Югнак қишлоқ оқсоқоллар кенгаши раиси, кўплаб мукофотлар, хусусан,  Туркистон шаҳрининг ибратли фуқароси унвони соҳиби  Фарҳод Абдуллаев «Кентов – 65 йил» юбилей медали билан тақдирланди. Фарҳод Абдужалил ўғли қишлоққа обуна ишлари бўйича сафаримиз чоғида қишлоқ ҳокимлиги илтимосига биноан менга ҳамроҳлик қилди. Биз биргаликда қишлоқдаги қатор ташкилотларни оралаб келаси ярим йилликка тарғибот ишларини бирга олиб бордик. Давлатимизнинг тинчлик, тотувлик, тараққиёт сиёсатини ўзбек тилида халқимизга етказаётган нашрларни қўллаш ва обуна бўлиш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

– Мен қишлоғимиздаги шифокорлик амбулаторияси катта шифокори  Раҳматулла Қурбоновга, Чипондаги Алишер Мамадалиев раҳбарлик қилаётган амбулатория жамоасига, «Чипон» ўрта мактаби янги директори Анвар Жумадуллаевга ҳамда  фидойи инсон Жумадулла Абеновларга обуна масаласида мухбир билан  бирга  мурожаат этдим. Шахсан ўзим, Югнак  хўжалиги  ҳамда «Сара она» боғчасини жамлаб жами 65 нусха «Жанубий Қозоғистон»га, 10 нусха “Туркистон”га обунани ташкил этаман. Бошқаларни ҳам фаолликка чорлайман,-деди Фарҳод Абдуллаев.

-Баракалла, барака топинг.  Чорак асрдан буён доимий жамоатчи обуначимиз сифатида ўрнак  бўлиб келаётган Фарҳод Абдужалил ўғли Абдуллаевни умр йўлдоши Зуҳра Ўринбосар қизи ҳамда неваралари Нурсаид ва Нурбахт Нурсултон ўғиллари билан бирга тасвирга олдим. Фарҳод ака Кентов шаҳри ҳокимидан олган янги мукофотини илк марта костюми кўксига тақиб суратга тушди. Мукофот муборак бўлсин.

Ш.МАДАЛИЕВ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы