Туркистон шаҳар Полиция бошқармасининг бошлиғи, полиция полковниги Б.С.Селтанов: «ЧОРАСИЗГА ПАНОҲ БЎЛИШИМИЗ КЕРАК»

463 көрілім

Ўтган ҳафтада Туркистон шаҳар Полиция бошқармасининг бошлиғи, полиция полковниги Селтанов Бауиржан Сапарули билан суҳбатлашган эдик. Ўзаро суҳбат давомида анча масалани муҳокама этиб, полиция ходимларининг бугунги иш одимига ҳам тўхталдик. Иллатнинг олдини олиш давомидаги ишлар ҳам ёддан кўтарилмади. Асосийси шаҳар миқёсидаги жиноий ҳуқуқбузарликларнинг даражаси камайган.

– Бауиржан Сапарули, халқ орасида полиция ходимларига ишончсизлик танитиш ҳолатлари учраб туради. Бинобарин, тартиб посбонлари у – оддий инсонларга паноҳ бўлиши керак. Бу қонунийлик. Бу борада ўзингиз бошқарадиган бошқармада ҳамкасбларингизнинг обрўсини оширишга алоқадор қандай ишлар бор?

– Биз иш кунимизнинг илк дақиқаларини тартиб посбони сифатидаги хизматни ҳалол бажаришга йўналтирамиз. Полиция вакилларининг иш куни шундай бошланади. Бундан ташқари, ҳар бир ходимнинг иш бобидаги асосий қоидаси Қозоғистон Республикасининг Бош Қомуси бўлиб ҳисобланади.

Энди кўпчилик билан бевосита иш олиб боргач турли шароитлар ўрин олади. Шундан полиция хизматига мурожаат этган кишилар томонидан қонун доирасида бажарилган ишларга келишмовчиликлар бўладигани рост. Бунинг сабаби, полицияга обдон қийналиб, тоқати тоқ бўлган киши шикоят қилади. Бундай кишилар билан иш олиб бориш, сабрликка чақириб, тушунтириш ишларини юритиш вақтида ўзаро келишмовчиликлар юз бериши мумкин. Бундан ташқари, икки одамнинг орасидаги мунозарали масаланинг оқ-қорасини ажратиш учун унинг биттаси ўзи бажарган қонунсиз ҳатти-ҳаракатига масъул бўлиши керак эмасми? Мана шундай шароитда якка одамлар ишнинг моҳиятини ҳис этмай ҳаддан ошиб полиция ходимларининг ишига ишончсизлик танитади. Биз эса ўз обрўмизга нуқсон келади деб ҳар кимнинг қош-қовоғига қараб ўтирсак қонуннинг ижро этилишига ким масъул бўлади, Қонун барчамизга баравар. Шунинг учун тартибга бўйсунмаганлар ўз жазосини олиши шарт. Бу борада биз ноқонунийликдан, тартибсизликдан зардоб чеккан, жабр кўрган кишиларга паноҳ бўлишимиз керак.

– Шу кунлари жамиятимизда ҳар соҳада кадр тақчиллиги ўрин олмоқда. Бу борада полиция вакиллари ҳам борми?

– Мазкур масала илгарилари шимол минтақаларида тез-тез учрайдиган эди. Шу кунлари бу бизнинг минтақада ҳам юз бермоқда. Ҳа, полиция хизматида масъулият юки енгил эмас. Халқ омонатини орқалагандан кейин вақт билан ҳисоблашмай меҳнат қилишимизга тўғри келади. Мана шундай шароитлар кейинги тўлқин ходимларнинг баъзи бирида қийинчилик туғдираётгани рост. Бундай дейишимга сабаб, полицияга хизмат этишга бел боғлаб, ишга киришган ходимлар кўп вақт ўтмай ўз эрки билан ишдан бўшаб кетадиган ҳолатлар учрайди. Мазкур соҳада бу ходимларнинг сидқидилдан меҳнат қилишига қобилияти етиши мумкин. Лекин, масъулият юкини кўтаришга юраги дов бермайдигандек кўринади менга. Бу борада элга хизмат қиламан деган ёшларга меҳнатсиз баланд довонларни забт этиш амримаҳол дегим келади. Ёшлигида тўғри таълим-тарбия олиб, меҳнатга тобланмаган авлоддан келажакда катта муваффақият кутиш қумга сув қуйган билан баравар. Албатта, кўпчиликка тупроқ сочмайман. Бинобарин, эл орасида юргандан кейин мана шундай ҳолатлар учраб туради. Сиз айтган кадр масаласининг бир учи шунда десам ортиқчалик бўлмас.

– Кўпчилик ёшларнинг иштироки билан бўладиган жиноят сони кўп деган тахминлар бор. Уларнинг жиноят содир этишига қандай шароитлар сабаб бўлади?

– Ҳа, ёшларнинг улуши оз эмас. Бу борада, мисол келтириб ўтсам. Бурун жиноятни судланган фуқаролар такрорлайдиган шароитлар тез-тез учраб турарди. Шу кунлари алкоголли маҳсулотларни фойдаланган ҳамда қийналгандан ножўя ҳатти-ҳаракатларга борадиганлар сони ортди. Ёшларнинг иштирокида содир этиладиган фактларни асосан кейинги икки мисолга қиёслаш мумкин. Бу биринчи навбатда атрофидагиларга боғлиқ. Масалан, намунали оиланинг болалари кўчада безори ёшлар билан ёки унинг синфдошлари орасида тўлиқ бўлмаган оиладан чиққан жиноятчиликка мойил ёшлар билан дўст бўлиши мумкин. Мана шундай алоқаларнинг охир-оқибати ҳаётга энди мослашиб келаётган ёшларга катта таъсири бор. Шу боисдан бола тарбиясида ота-онанинг роли жуда муҳим. Мактабни тамомлаган боласини ўғлим вояга етди деб ихтиёрига қўйишга асло бўлмайди. Катталар томонидан назорат зарур.

– Жорий йили Туркистон шаҳрида содир этилган жиноий ҳуқуқбузарликларнинг сони ўтган йилга нисбатан қай даражада?

– Содир этилган барча жиноий ҳуқуқбузарликларнинг даражасини ўтган йилнинг 9 ойи билан таққослаганда 992-дан 760-га камайди. Жамоат жойларда содир этилган жиноятлар ўтган йил билан таққослаганда 42,5 фоизга, кўчаларда содир этилган жиноятлар 36,5 фоизга, бурун судланган одамларнинг содир этган жиноятлари 48,3 фоизга, маст ҳолатда содир этилган жиноятлар 2,7 фоизга, одамларнинг гуруҳ бўлиб содир этган жиноятлари 59,4 фоизга, камолотга тўлмаган ёки уларнинг иштирокида содир этилган жиноят 20 фоизга, қурол қўлланиш орқали содир этилган жиноят сони ўтган йили 8 бўлса жорий йили 2 шароит ўрин олиб, умумий кўрсаткич камайган. Шунингдек, белгиланмаган жойларда тамаки чеккан, спиртли ичимлик ичган, майда безориликлар содир этган фуқароларга 5429 маъмурий протоколлар тўлдирилган. Айнан мана шундай кўрсаткич 2019 йилнинг 9 ойида 1363-ни ташкил этган эди. Барча тўлдирилган маъмурий протоколларнинг хулосаси билан умумий суммаси 278 млн 501 минг тенге жарима солиниб, унинг 71,7 фоизи давлат даромадига ундирилди. Бунга қўшимча якка таркиб томонидан олиб борилган рейд тадбирлари натижасида шаҳримизда ўрин олган йўл кўлик воқеалари жорий йили 9 ой якуни билан ўтган йилга нисбатан 12,5 фоизга, ундан киши ўлими 33,3 фоизга, жароҳатлангани 43,9 фоизга камайди.

– Ҳуқуқбузарлик ичида жамоат жойларда иллатнинг олдини олишга боғлиқ талабларнинг сақланишига турғунлар томонидан ҳали ҳам бепарволик танитаётганига нима дейсиз?

– “Сақлансанг сақлайман” деган нақл бор. Мана шу нақлни ёддан чиқармаганимиз афзал. Шу кунлари мана шундай огоҳлантиришларга риоя қилмаган 572 фуқаро карантин талабларини бузиш фактлари бўйича жавобгарликка  тортилди. Баъзи вақтлари аҳоли томонидан тушунмовчилик ҳолатлари юз беради. Бинобарин, тартибнинг номи тартиб. Уларга тегишли чора кўриш учун Туркистон шаҳри товарлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш бошқармасига йўлланди. Шунингдек, ушбу йўналишдла кундалик қурилган мобил гуруҳи билан ишлар давом этмоқда. Бизнинг полиция вакиллари мана шундай қийин паллада эл эзгулиги учун сидқидилдан хизмат қилмоқда.

– Суҳбатингизга раҳмат!

Малик ДАУЛЕТОВ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы