ИСИТИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ҚИЗҒИН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

385 көрілім

Туркистон шаҳрида шу вақтга қадар қаттиқ ўтин билан ишлаб келган 40 Гкал қувватдаги қозонхонани табиий газга алмаштириш ишлари якун топмоқда. Ҳозир монтажлаш ишлари олиб борилмоқда. 1 октябргача қозонхона фойдаланишга топширилади.

   Вилоят энергетика ва турғун уй коммунал хўжалиги бошқармасининг маълумотига қараганда, минтақада “2020-2021” йилларнинг иситиш мавсумига қадар Туркистон шаҳрида Ўтирор кичик туманидаги №2-чи қозонхонани кенгайтириш ва маъмурий-тадбиркорлик марказида қад ростлаётган турғун уйларга иссиқлик берадиган 5 шахсий қозонхонани ўрнатиб, иситиш тизимларини юритиш ишларини якунлаш мўлжалланмоқда. Минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеевнинг топшириғига мувофиқ, турғунлар орасида шаҳарда турғун уйлар билан ўзга иншоотларни табиий газга кўчиришнинг тежамлиги хусусида ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

   Вилоят бўйича эса ҳозир туман, шаҳар аҳолисига иссиқлик етказадиган 35 қозонхонанинг 23 таси қаҳратон қишга тайёр турибди. Қолганларига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Минтақада 1522 кўпқаватли уй бўлса, унинг 586 таси марказлаштирилган иссиқлик билан таъминлаш тизими ўрнатилган. Турғун уйларнинг 80 фоизга яқини қишга тайёр. Яна, 2623 бюджет муассасанинг 2214 таси иситиш мавсумига тўлиқ тайёрланган. Биринчи навбатда вилоят миқёсидаги ижтимоий иншоотларнинг тайёргарлигини таъминлаш, қаттиқ ва суюқ ўтиннинг баҳоси оширилмаслигини назорат қилиш кўзда тутилмоқда.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы