УККОША ОТА МАҚБАРАСИДА ҚУДУҚ ҚАЗИЛДИ

317 көрілім

«Ҳазрати Султон» давлат тарихий-маданий қўриқ-музейининг ташкилотчилигида Уккоша ота мақбарасига келувчиларни тоза ичимлик сув билан таъминлаш, дарахт кўчатлари билан гулларни суғориш, кўкаламзорлаштириш масаласи ўз ечимини топди. Манфаатли иш ҳомийлар томонидан қўллов топиб, Уккоша ота мақбараси ёнидан баҳоси 5 000 000 млн тенге атрофидаги 40 метрли артезиан қудуғи қазилди. Шу боис, қудуқ атрофига тош тўшалиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

    «Ҳазрати Султон» давлат тарихий-маданий қўриқ-музейининг директори Ахметжанов Нурбўлат Қадирули, Туркистон шаҳар фахрийлар кенгаши раисининг ўринбосари П.Дўсибеков, ҳомий Ўнғарбек ҳожи Мейирбекули Уккоша ота мақбараси ёнидаги артезиан қудуғининг очилишига иштирок этди. «Ёз мавсумида Уккоша ота мақбарасига қадам ранжида қилувчилар учун ичимлик сув етишмаслиги билан бирга, турли мевали ҳамда сояли дарахт кўчатларини суғориш, кўкаламзорлаштириш масаласи қийинчилик туғдиради. Яшил ҳиёбонлар махсус кўликлар билан сувни ташиш орқали суғорилмоқда. Жорий йилнинг кун тартибидаги масалаларнинг бири Уккоша ота мақбараси ёнидан қудуқ ёки артезиан қаздириш ишини амалга ошириш эди. Бу ташаббусимизга қўллов кўрсатиб, ўз ҳиссасини қўшган Ўнғарбек ҳожи Мейирбек-улига чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз.

   «Ҳазрати Султон» давлат тарихий-маданий қўриқ музейига қарашли республика аҳамиятига молик ёдгорликлар қаторига кирадиган Уккоша ота мақбараси билан қудуғида сўнгги йиллари янги лойиҳалар билан ободонлаштириш ишлари ҳомийларнинг ёрдами билан қизғин олиб борилмоқда. Жорий йил Уккоша ота мақбараси билан қудуғининг атрофи тозаланиб, ўриндиқлар қайта ишланди. Автобекатга янгидан электр чироқлари тортилиб, ёруғлаштирилди. Зиёратчилар дам оладиган жойлар фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, музейлаштириш ишлари бўйича «Уккоша ота тарихи» музейи келувчиларга эшиги ҳамиша очиқ. Музей экспозициясига Уккоша саҳобанинг ҳаётидан қадимий маълумотлар билан 70-дан зиёд археология, этнография, ёзма маданиятига тегишли экспонатлар намойиш этилди. Зиёратчиларнинг илтимосларини қаноатлантириш мақсадида, ўтин, сув қўядиган омбор халқ манфаатига топширилди. Зиёратгоҳга борадиган йўллар қайта таъмирланди»,-деди «Ҳазрати Султон» давлат тарихий-маданий қўриқ-музейининг директори Н.Ахметжанов.

«Ҳазрати Султон» давлат тарихий-маданий қўриқ-музейининг матбуот хизмати.   

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары