ҲУРМАТЛИ ТУРКИСТОН ШАҲРИ АҲОЛИСИ

501 көрілім

“Nur Otan” партиясининг Туркистон шаҳар филиали праймериз ўтказиш тўғрисида хабар қилади!

   Праймериз – партия фаолларини очиқ танлаш усули, яъни, “саралаш” деган маънони англатади. Қўллаб-қувватловчилар орасида олдиндан партия сайлов ўтказиш орқали, партия номидан тушадиган раҳбарларни саралаб олишга имконият яратади.

   Шу сабабли, Туркистон шаҳрининг ёши 20-дан ошган, судланмаган Қозоғистон Республикасининг фуқароларини праймеризга иштирок этишга, элимизнинг тикланишига ҳисса қўшишга чақирамиз.

   Праймеризга фақат партия аъзоларигина эмас, шунингдек, партияда эмас, лекин “Nur Otan” партиясига аъзо бўлишни хоҳлайдиганлар ҳам юборилади.

   Праймеризга иштирок этиш учун:

   – Агар партия аъзоси бўлмасангиз “Nur Otan” партиясига кириш;

   – “Праймериз” ахборот тизимига рўйхатдан ўтиш. Рўйхатни primaries.kz юкламаси орқали ёки Google Play ҳамда App Store-дан юклаб олишга мавжуд “Primaries” мобилли қўшимчаси орқали ўтишга бўлади;

   – Илтимоснома бериш ва керакли ҳужжатларни сайтга ёки қўшимча орқали юклаш;

   – Ўзининг онлайн илтимосини тасдиқлаш учун номзод ҳудудий ташкилий қўмитасига шахсан ўзи келиши керак.

   Шунингдек, илтимосни Туркистон шаҳар партия филиалининг “ташкилий қўмитаси”, “Open space” намунасидаги қабуллаш иншоотидаги манзил бўйича шахсан ўзи тавсия этишга бўлади. Алоқа телефонлари: 8(72533)31272 (иш рақами) 8 701 744 34 93 (маслаҳатчи), 8 747 198 16 16 (маслаҳатчи ёрдамчиси)

   – Таъкидлаш жоиз, номзодларни тавсия этиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш 17-29 август оралиғида;

   – Ташвиқот иши 31 август-3 октябрь оралиғи;

   – Овоз бериш 1-3 октябрь оралиғида ўтади.

“Nur Otan” партияси Туркистон шаҳар филиали.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы