ПРАЙМЕРИЗ – ИМКОНИЯТЛАР УЧУН КЕНГ ЙЎЛ

551 көрілім

Ҳурматли туркистонликлар!

Ўзларингизга маълум, 17 августдан бошлаб «Nur Otan» партияси билан амалга ошаётган, элимиз тараққиётига шижоат берадиган ички праймериз бошланди. Очиқ жамият қуришни, халқ билан алоқа боғлашни мақсад тутган эзгу ташаббусда ҳар бир ҳамшаҳримизнинг дилидаги саволлари сўз билан эмас, иш билан далилланмоқчи. Шу сабабли, ҳар бир илтимоснома берадиган фуқаронинг халққа деган жонкуярлигини кўрсата билиши учун ибратли ишлари билан кўзга кўринган кишиларни имкон қадар даъват этишга ҳаракат қилмоқдамиз. Ва яна чақиришдан чарчамайман. Сабаби, бу турғун учун ҳам, номзод учун ҳам яхши ташаббус, қўллов ва имконият. Оддий фуқаролар орасидан «элим, халқим» деб, барча куч-ғайратини сафарбар этиб, хизмат қиладиганлар ҳам бор.  Бинобарин, мазкур фуқароларнинг жамият учун муҳим паллада бетараф қолмай, ўз фикрларини очиқ айтишини,  бундай имкониятдан четда қолмаслигини сўраган бўлар эдим.

Бугунда Туркистон шаҳрида   9000-га яқин партия аъзоси ва 16 бошланғич партия ташкилоти бор. «Nur Otan» партиясининг Туркистон шаҳар филиалида ҳозирда праймериз бўйича ариза қабуллаш ишлари олиб борилмоқда. Праймеризда партия аъзолари умидворларга овоз бериб, шу орқали кадр заҳираси тузилади. Умуман шаҳарда дебат ўтказиш «Nur Otan» партиясининг «Open space» намунасидаги биносида ўтади. Овоз бериш эса бошланғич партия ташкилотларида амалга ошади.   Бугунги кунда, яъни икки кунда 13 одам ариза топширса, унинг 3 нафари қабулланмади. Шу сабабли, партия эълон қилган ҳужжатлар рўйхатига имкон қадар эътибор қаратиш  – карантин режимида ўзингизнинг соғлигингиз учун ҳам муҳим эканлигини огоҳлантириб ўтгим келади. Ҳар аризага филиал ходимлари билан бирга, «Ёшлар амалиёти» орқали ҳам ёшларимиз жалб этилмоқда.

Элбошимиз Нурсултан Абишули Назарбаевнинг ҳар бир эзгу ташаббуси ўз самараси бериб келмоқда. Тўнғич Президентимиз таъкидлаганидек, ҳозир – ҳамкорлик ва ишчанлик даври. Ҳақиқий ватанпарвар – ўз элини мақтайдиган эмас, ҳақиқий ватанпарвар – камчиликларни англаб, уларни тузатишга ёрдам берадиганлар. Насиб этса, маънавий шаҳар аҳолисига барча куч-ғайратини сафарбар этиб, хизмат қиладиган инсонларни кутамиз!

Рашид Аюпов,

Туркистон шаҳри ҳокими.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы