ЙЎЛ СИФАТИ АСОСИЙ ЭЪТИБОРДА

534 көрілім

Йўл сифати ҳар доим асосий эътиборда бўлган. Вилоят марказидаги қизғин қурилиш ишларининг бири бўлиб ҳисобланадиган йўлнинг сифати бўйича саволлар билан йўловчилар кўлиги ва автомболиь йўллари бўлимининг раҳбари Байдулла Ўразбеков билан суҳбатлашган эдик.

   – Шаҳар бўйича жорий йили қанча йўл асфальтланди. Қайси ҳудудда қандай кўчалар?

   – 2020 йилги режа бўйича шаҳар ҳудудида 106,3 масофани ташкил этадиган 81 кўчага ўртача таъмирлаш ва 7,8 масофани ташкил этадиган 2 кўчага қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ишлар шаҳримизнинг инфратузилма тизими тўлиқ тугалланган Ўтирор кичик туманида олиб борилмоқда.

   – Шаҳарда қурилаётган йўлларнинг сифати қай даражада?

   – Умуман шаҳар ҳудудида мураккаб ва ўртача таъмирлаш ишларининг боришида қурилаётган йўлларнинг сифати яхши даражада деб айта оламиз. Йўлни таъмирлаш ишларининг боришида бажарилаётган ишлар, биринчи навбатда ҳокимлик мутахассисларининг назорати остида. Барча иншоотларда техника назоратчи муассасалар бор. Техника назоратчилар томонидан, бажарилган ҳар бир иш турига тадқиқ олиб борилиб, сифати текширилади.

   Шунингдек, солинган йўлларнинг сифатини ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги автомобиль йўллари қўмитасининг Туркистон вилояти республика давлат “Миллий йўл активлари сифати маркази” корхонаси муассасаси томонидан текширилади.

   – Қандай қурилиш компаниялари бугунда иш олиб бормоқда?

   – Бугунда вилоят маркази Туркистон шаҳрида ўз фаолиятини йўл соҳасида иш тажрибага бўлган 9 мардикор муассасалар иш олиб бормоқда. Уларга тўхталиб ўтсак: “Береке Корпорация-А” МЧБ, “Отау-Строй” МЧБ, “ЮГДорстрой” МЧБ, “TEKTRONYK” МЧБ, “СТ-Сервис” МЧБ, “Баянды – Құрылыс” МЧБ, “Нур-Строй” МЧБ, “Ақ жол” МЧБ.

   – Карантин пайтида ишга тўсиқ бўлган ҳолатлар бўлдими?

   – Дастлаб карантин режими жорий этилган паллада бир қатор қийинчиликлар вужудга келган эди. Яъни, қурилиш материалларини етказиш, қурилиш техникаларининг шаҳар ҳудудига кириб-чиқиш ва яна бошқалар. Лекин, бу қийинчиликларни олдини олиш ишларини юритиш орқали узоқ муддат ўтмасданоқ камчиликлар барҳам топди.

   – Эски шаҳар деб аталадиган вокзал ва бозор атрофидаги кўчаларга қачон асфальт тўшалади? Турғунлардан қўйиладиган саволлар шу йўналишда.

   – Эски шаҳар деб аталадиган вокзал ва бозор ҳудудидаги асосий йўлларни кесиб ўтадиган кўчаларга 2019 йили ўртача таъмирлаш ишлари юритилган эди. Келажакда бу ҳудудда ўртача таъмирлаш ишлари юритилмаган кўчаларда тўлиқ инфратузилма тизими тугаллангандан кейин, ўртача таъмирлаш ишларини юритиш мўлжалланмоқда.

Рўзиохун МАДАЛИЕВ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы