ҚАДОҚ ҚЎЛЛИ ҚУРУВЧИЛАР МЕҲНАТИ ТАҲСИНГА ЛОЙИҚ

417 көрілім

Қурилиш индустрияси – иқтисодиётимизнинг пойдевори десак асло хатолашмаймиз. Дуч келган мамлакатнинг қуввати қурилиш соҳасининг тараққиётига бевосита боғлиқ. Давлат қўллови билан Мустақиллик йиллари юртимизда қурилиш соҳасини ривожлантиришга имкон қадар шароит яратилди. Мана, шунинг далили катта қурилиш майдонига айланган Туркистон шаҳридаги қад кўтараётган ҳар бир иншоотнинг қурилиш материаллари ўзимизда ишлаб чиқарилган мамлакат маҳсулотлари.

Мана шундай шарафли вазифани амалга оширишда сидқидилдан меҳнат қилаётганларнинг бири қурувчи мутахассислиги эканлиги маълум. Август ойининг иккинчи якшанбаси “Қозоғистон қурувчилари куни” деб эълон қилинган эди.  Мана шундай кунда қадоқ қўлли қурувчиларни ёдга олмаслик мумкин эмас. Айтмоқчи, Туркистон шаҳрида ушбу соҳада ҳафта мобайнида муҳим воқеалар юз берди. Жумладан, бунга қадар шаҳар қурилиш бўлимининг раҳбарини хизматини бажариб келган Мерлан Керимжанов шаҳар ҳокимининг ўринбосари хизматига, қурилиш бўлими раҳбари лавозимига Жандўс Тасов тайинланди.  Шу кунга қадар шаҳар меъморчилик ва шаҳар қурилиш бўлимининг раҳбари бўлган Жандўсни келажагидан зўр умид куттирадиган ишнинг кўзини топадиган фуқаро дейишимизга тўлиқ асос бор.

Ҳа, Туркистонда қурилиш майдонидаги ишлар бир дақиқа ҳам тўхтаган эмас. Карантин режими пайтида ҳам шаҳардаги қурилиш ишлари давом этди. Минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеев “Эҳтиёт чораларига амал қилиб, қурилиш суръатини жадаллаштириш керак”,- деган эди. Ушбу вазифаларни бажарган қурувчиларнинг пешона терлари бугунда ўз самарасини бермоқда. Икки йил ичида ободонлаштириб, чирой очган вилоят маркази ҳали қанча кўзни қамаштирадиган бўлади. 

Август ойининг иккинчи якшанбалик куни – ҳудди шу ихтисос эгаларининг байрами. Йил сайин юқори савияда нишонланадиган сана қурувчилар куни жаҳондаги вазиятга боғлиқ йилдагидек нишонланмади. Аммо, нима бўлишидан қатъий назар қурувчилар кунини эсдан чиқариш мумкин эмас.

Туркистоннинг “Ниш-Ер”, “Строй-СервисXXI”, “Ақ жол” МЧБ қурилиш компаниялари она заминни яшнатиш ишига ҳисса қўшиб келмоқда. “Ўтирор”  кичик туманидаги кўп қаватли турғун уйларнинг қурилишини олиб бораётган мардикорлар бунга қадар шаҳардаги бир неча иншоотларнинг қад ростлашига сабаб бўлган. Компания ишчиларининг маҳаллий фуқаролар бўлганлиги мақсадга мувофиқ. Шунингдек, республика миқёсидаги алп қурилиш идоралари вакиллари шу кунлари табаррук замин тараққиётига беҳисоб ҳисса қўшмоқдалар.

Бугунда Туркистон шаҳридаги 100-га яқин қурилиш иншоотида 5 мингга яқин қурувчи ишлайди. Маъмурий-тадбиркорлик марказидаги бошқармалар ва департаментлар иншоотлари, Конгресс-холл, стадион, ўқувчилар саройи, аттракционлар истироҳат боғлари сингари ижтимоий аҳамиятга эга иншоотлар эртанги куни шаҳарга кўрк бағишлайдиган  иншоотга айланиши аниқ. Уни ҳақиқатга айлантириш йўлида ҳар доим қурувчилар ўрни алоҳида ажралиб туради.

Нуртас МУХТАРули.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы