ҒАМХЎРЛИК ДАСТУРИ ОРҚАЛИ 34 ОИЛА БОШПАНАЛИ БЎЛДИ

437 көрілім

Туркистон вилоятида «Ғамхўрлик» дастури амалга оширилмоқда. Асосий мақсад – ижтимоий шароити ўта паст, ёрдамга муҳтож аҳолига кўмаклашиш, уларни ҳар тарафлама қўллаш. Бу дастурни «Nur Otan» партиясининг Туркистон вилоят бўлими билан вилоят ҳокимлиги биргаликда ташкил қилди. Эзгу ташаббус турғунлар томонидан юксак баҳоланмоқда.

   Йил бошидан буён «Ғамхўрлик» мажмуавий дастури доирасида 1643 оила рўйхатга олиниб, кўмак кўрсатилди. Хусусан, 34 оилага турғун уй тақдим этилса, 75 киши доимий иш билан таъминланган. 178 киши тўловли жамоат ишларига жалб этилган. Бошпана олиб беришга, тадбиркорлар, эл фуқаролари билан мактаб битирувчилари фаол иштирок этмоқда. «Бахтли оила» партия лойиҳаси доирасидаги дастур орқали 1339 оилага озиқ-овқат, кийим-кечак берилиб, моддий ёрдам кўрсатилмоқда.

   Бугунги кунда вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг топшириғи билан туман, шаҳар ҳокимлари билан «Nur Otan» партиясининг Туркистон вилоят бўлими фаол иш юритмоқда. Шунингдек, барча туман, шаҳарлардан махсус комиссия тузилиб, кураторлар тайинланган.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы