ДАВЛАТ РАҲБАРИ ҚОЗОҒИСТОН ТЕМИР ЙЎЛИ МК ҲЖ БОШҚАРМА РАИСИ САУАТ МИНГБАЕВНИ ҚАБУЛЛАДИ

404 көрілім

Сауат Мингбаев Қасим-Жўмарт Тўқаевга «Қозоғистон темирйўли» МК» Ҳиссадорлик жамиятининг жорий йил бажарган ишлари ҳақида ҳисобот берди. Бошқарма раисининг таъкидлашича, 2020 йилнинг биринчи ярмида юк айланими ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 3,5 фоизга ошган. Қозоғистон билан Хитой ўртасидаги юк ташиш кўлами анча ўсган. Шунга кўра давлатлараро бекатдаги ўтказиш қобилиятини орттириш тадбирлари қабулланади.

   «ҚТЙ» МК» ҲЖ раҳбари пандемиянинг йўловчилар ташилишига таъсир кўрсат-ганини таъкидлади. Унинг баён этишича, ўтган йил билан таққослаганда йўловчи-ларни ташиш кўлами икки бараварга камайган. Шунга қарамасдан компания йўловчиларга хизмат кўрсатишнинг янги андозаларини жорий этиб, йўловчилар вагонлари паркини янгиламоқда.

   Учрашув поёнида Қозоғистон Президенти қатор аниқ топшириқлар берди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы