СЕН УЧУН ЯШАЙМАН ЭЙ СОҲИБЖАМОЛ

579 көрілім

Ҳаётбахш  этувчи  бир гиёҳ  мисол,

Сўнган муҳаббатим  оловлатиб  ол.

Севгига  ишониб,  қалбга  қулоқ  сол,

Сен  учун  яшайман  эй  Соҳибжамол.

Ўтган  кунларимиз  бир-бир  эсга  ол,

Қайтариб  бўлмайди, бу  амри  маҳал.

Ўнггимми,  тушимми, ё  ширин  ҳаёл,

Сен  учун  яшайман  эй  Соҳибжамол.

Севишган  эдик-ку  болалик  ёшдан,

Бахтли  кунларни  ўтказдик  бошдан.

Эндичи – нафойда,  тўкилган  ёшдан

Сен  учун  яшайман  эй  Соҳибжамол.

Муҳаббат бу – шундай  сеҳрли  нарса,

Қалбингни  сеҳрлаб  оларкан  аста.

Қани  кўр – куч  етса  суғириб  ташла,

Сен  учун  яшайман  эй  Соҳибжамол.

Кел  жоним  кетмагил  ёнгинамда  қол,

Менинг  юрагимдан  кел  ўрнингни  ол.

Ўтган  умримизга  бўлдими  увол,

Сен  учун  яшайман  эй  Соҳибжамол.

Орзу  умид  билан  яшайман  кутиб,

Соғинч  дардларимни  шеъримга  битиб.

Қолган  ҳаётимни  сенга  бахш   этиб,

Сен  учун  яшайман  эй  Соҳибжамол.

Поччахон  БОБОЖОНОВ,

Қўшқўрғон қишлоғи.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы