ФАХРИЙЛАРГА ҲУРМАТ – ЭҲТИРОМ

522 көрілім

Бу йил Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги жаҳонни қамраган пандемия билан бирга май ойи бошида Мақтааралда ўрин олган Фавқулодда вазият ила бақамти келди. Лекин, Ҳукумат тарафидан уруш фахрийларига муносиб ҳурмат кўрсатилиб, ҳар томонлама қўллов топмоқда. Мамлакатимизда ҳар қандай қийин вазият ўрин олганига қарамасдан фахрийларнинг қаҳрамонликлари ҳеч қачон унутилмайдиганлиги шубҳасиздир.

   Байрам куни шаҳар ўзбек этно маданий бирлашмаси Баҳодир Ирсметов раҳбарлигида бир гуруҳ зиёлилар Туркистон шаҳрида бугунги кунда ҳаёт 4 уруш фахрийсининг бири Неъмат Абдирасилов ҳамда фронт орти фахрийлари хонадонларида бўлишди. Учрашув давомида фахрийлар ўзларининг фронтдаги хотираларини гапириб беришди. Бирлашма томонидан фаровон осойишта ҳаётни ҳадя этган фахрийларимиз шарафига ҳурматли каломлар айтилиб, мукофотлар топширилди.

Райимжон АЛИБОЕВ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы