ҚИРҚ ЙИЛЛИК МЕҲНАТИ МУНОСИБ БАҲОЛАНГАН УСТОЗ

579 көрілім

Шаҳар ҳокими Р.Аюпов шаҳардаги маориф соҳасида 40 йил меҳнат қилган илғор устозни қабуллади. Учрашувда Қ.Сатбаев номидаги №12 умумий ўрта мактабни 10 йилга яқин бошқарган Жанатсулу Сагдуллаеванинг меҳнатига миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Қозоғистон Республикасининг Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг ҳамда ҳоким номидан тайинланган “Алғис хатларни” топширди.

   Суҳбат давомида тажрибага эга малакали мутахассисларнинг ҳар доим зарур эканлигини, кейинги ёш устозларнинг ибрат олиб, кўпроқ ўрганиш кераклигини тилга олди. Шу мақсадда нафақага чиққан устозлар жамоасининг бошини қўшиб, келажак авлод билан тажриба алмашишни таъминлайдиган жамоат бирлашмаси ташкил этиладиганлиги айтилди.

   Меҳнати муносиб баҳоланиб, мукофотга сазовор бўлган Жанатсулу Сагдуллаева устозлик йўлининг нечоғли улуғ эканлигини, мақтан тутадиган қанчадан-қанча илғор шогирдлар тарбиялаганини фахрланиш ҳисси билан баён этди. Узоқ йиллар давомида устозлик устахонасидаги илғор тажрибаларини ёш авлодга ҳали толмай ўргатадиганлигини таъкидлаб, муносиб ҳурмат-эҳтиром учун миннатдорчилик билдирди.

   Таъкидлаш жоиз, Жанатсулу Мирзахметқизи Шимкент Педагогика институтининг қалдирғочи. Меҳнат фаолиятини 1978 йили Некрасов номидаги мактабда кутубхоначи бўлишдан бошлаган. Ундан кейинги йиллари М.Жумабаев номидаги №15 мактаб-гимназиясида, Ж.Едилбаев номидаги №18 мактаб-гимназиясида рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, директорнинг тарбия ишлари бўйича ўринбосари хизматларини бажарган. 2011  йили эса Қ.Сатбаев номидаги №12 умумий ўрта мактабига директор бўлиб тайинлангандан бугунга қадар ушбу соҳани эъзозлаб, шараф билан адо этиб келди. Устозлик касбининг машаққатини ва масъулиятини ҳис этди. Мана бугун устозлик йўлидаги ярим асрга яқин самарали меҳнатининг мевасини кўрмоқда.

Умитбек БАҒДАТ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы